Иссиқхона мажбурий тартибда буздирилди
Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан Урганч шаҳар, Жайҳун кўчасидан декоратив дарахтлар, гул кўчатлари етиштириш учун фойдаланишга берилган 6 792,0 кв.метр ер майдонидаги иссиқхона биносини жавобгар “International Alya Sus Bitikleri Dis Ticaret Peyzaj Insaat Gida Tarim Hayvanchilik Orman Enerji Medikal Sanayi Ve Ticaret Sirjketi” МЧЖ ҳисобидан буздириб олиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминланиш мақсадида қарздорга огоҳлантириш берилган бўлсада, қарздор ўз хоҳиши билан ноқонуний қурилмани бузиб, ер майдонини ўз ҳолига келтирмаган.
Шундан сўнг, Бюронинг шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ноқонуний қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ер майдони олдинги ҳолатга келтирилди.
Иззатбек Хажибоев, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси
@mibxorazmvil