Томчилатиб суғориш воситалари хатланди.
Қарз бу — масъулият, демак. У қарз берувчи ва шуни олувчига ҳам баб-баробар тегишли. Ҳар иккала томон ҳам шуни ҳис этмаса, албатта, «нимаси»дандир ажралиб қолади.
Хусусан, Судларнинг тўрт нафар фермер хўжаликларидан ундирувчилар фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақалари Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулкларига ва ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан хўжалик масъуллари бир неча бор огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли томчилатиб суғориш техникалари хатланиб, вақтинча сақловга олинди.
Фермер хўжалиги раҳбарлари шартнома шартларини бажариб, зиммасидаги қарздорликни тўлаб борганида, ортиқча ҳаракат ва харажатлар бўлмас эди. Келгусида ушбу техникалар электрон-онлайн савдоларида сотилиб, савдодан тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Бизни кузатиб боринг ва каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
t.me/mibjizzax