Репост из: Prof. Sherzod
Ота-оналик дунёга, одамларга қарашни ўзгартириши ҳақида
Болаларимга қараб ҳис қиладиган меҳрим бошқа одамларга бўлган муносабатимни ҳам ўзгартиришини кўп ўйлайман.
Оталик ва оналик меҳри ҳеч қандай шартсиз бўлади. Бу меҳр болага бир нарса қилгани учун эмас, шундай берилади. Соғ бўлса бўлгани, ҳеч нарса қилмасада, ҳаётда юксак марраларга эришмасада, ота-она уни яхши кўраверади.
Фикримча, айнан шу меҳрни бир марта бўлсада ҳис қила олиш учун фарзандли бўлиб кўриш керак. Чунки бу ҳисни сўзда етказиб бўлмайди. Бизнинг халққа буни етказишга ҳожат ҳам йўқ, албатта, чунки фарзанд кўриш биз учун табиий истак, орзу деса ҳам бўлади. Аммо бошқа маданиятларда фарзандли бўлишдан кўра турли сабабларга кўра бўлмаслик қарори кенг тарқалгандек. Чунки болали бўлиш бу давлатларда ниҳоятда қийин ва қиммат иш.
Аммо мен бу ёзувда қийинчилик ва ҳаражатлар ҳақида эмас, буларга қарамасдан ота-она бўлишнинг ажойиб бир жиҳати ҳақида сўзламоқчиман.
Энг ёқтирмайдиган, ҳар бир ҳаракати ё гапи билан жиғингизга тегадиган инсонни тасаввур қилинг. Кўпчилик ҳаётида камида битта ана шундай одам бўлади.
Бундай одамни кўрганимда, бирон гапи ё қилиғи асабимни бузганида, "Бу ҳам бировнинг боласи ахир" дейман. Ва ҳамиша бу гапим ўша ёқимсиз инсонга бўлган муносабатимни ўзгартиради. Биринчидан, уни ҳам мен болаларимни яхши кўрганимдек яхши кўрадиган ота-онаси бор, ё бўлган. Кўзларига суртиб, эркалаб, ўпиб катта қилган. Кеч келганида ҳавотирланган, ўксиганида жони ачиган.
Иккинчидан, менинг боламни биров ана шундай ёмон кўрса, ҳақорат ё ҳафа қилса, қанчалик қийналишимни ўйлаганимда, ҳеч кимни ҳафа қилгим келмайди. Назаримда, ота-оналик бизни яхшироқ инсон қилиб тарбиялайди. Албатта, фарзанди бўлмаса, яхши инсон бўлолмайди, дегани эмас.
Оддий гаплар булар, фарзанди борлар яхши тушунади мени. Аммо бу фикрларимни тартибга солиш учун уларни ёзгим, баҳонада сизлар билан бўлишгим келди 😊
#ЎзгаҲаётлар
@profsherzod