Meliev | Blog


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Нимадирлар ёзиладиган шахсий блог.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим: http://myurls.co/melievh
Мурожаат учун:
@melievgagapimborrr_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Saved Messages — бу хақиқий база!

👉 @melievuz

173 0 0 24 10

Шу фолбинни манзили керак, зора мени ишларим ҳам юришиб кетса 🌚 (#)

👉 @melievuz

271 0 2 48 28

Ўзи стадионга ойда-йилда бир мухлислар тушади, лекин ташкилотчилар шуни ҳам эплай олишмайди.

Олиб-сотарлар 50-60 минг сўмлик чипталарни энг камида 200 минг сўмдан пуллашган. Буларга Рамазон ойи ҳам мутлақо таъсир қилмайди.

Чипталарни устига шунақа 3-4 баробар пул қўйиб, уни ўзининг мусулмон биродарларига сотганлар орасида “рўзадорлар” бўлган бўлса ҳам ажабланмайман.

👉 @melievuz

271 0 0 13 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдуқодир Ҳусановнинг тўйи бўлишини эшитган айрим қизлар:

👉 @melievuz

416 0 6 36 24

Мана бу ютубер Оксфорд университетида ўқийдиган талабалардан “Сиз нечта тилни биласиз?”, деб сўровнома ўтказган экан.

Видеодаги аксарият талабалар 1-2 та тилни билишини айтишди. Очиғи, буни кўриб худди мана бу изоҳ ёзган одамга ўхшаб ҳайрон қолдим.

Чунки, мени ҳаёлимда “Оксфордда фақат энг вундеркинд талабаларгина бор ва улар энг камида 4-5 та тилни сув қилиб ичиб юборишган!”, деган фикр бор.

Аслида эса, ундай эмас. Бу ҳолатни кўриб қайсидир маънода яна ўша “Imposter” синдромини ўзимда ҳис қилдим.

👉 @melievuz


Бу ҳозирги ёшлар фақат IELTS ўқишяптими? Бошқа иш билан ҳам шуғулланинглар-ей барака топкурлар! 😑

👉 @melievuz

354 0 0 21 17

Шунақа кун бўйи нима қилишни билмай қолмаслик учун ҳар доим саҳарликдан кейин “сразу” ухлаб, шу билан камида 11 да тураман🫢

👉 @melievuz

382 0 1 12 17

“We Are The People” | EURO 2020 Offical Song

Футбол бўйича “ЕВРО 2020” турнири ўтказилганига ҳам дарров 4 йил бўлибди.

Мен бу турнир ва мана шу қўшиқни ўзимдаги бир воқеа билан аниқ эслаб қолганман. Турнир 2021 йил 11 июндан бошланган.

Мен ўша йил 12 июнь куни Тошкентда IELTS имтиҳонимни топшириб, кечга яқин уйга қайтганман ва уйга келишим билан биринчи бўлиб телевизор пултини “Футбол ТВ” томон йўналтирганман.

Чунки, асосий имтиҳонлардан қутулиб, 1 ой мазза қилиб футбол томоша қилиш учун имконият пайдо бўлганди.

Бу қўшиқ ана шу турнир учун айтилган махсус гимн ҳисобланади. Қўшиқ телевизорда ҳар бир ўйин олдидан, танаффус пайти ва ўйиндан кейин, албатта, қўйиларди.

У такрор ва такрор қўйилаверганидан ўша пайт роса меъдамга тегиб кетганди. Ҳозир эса умуман тескари – қанча эшитганим сайин ўзгача ностальгияни ҳис қиляпман.

👉 @melievuz


Ҳозир!

👉 @melievuz

380 0 2 20 19

“Манчестер Сити” клуби баъзи ўйинлар олдидан асосий таркибни мана шу кўринишда эълон қилади.

Бу расмларни бемор болалар ўз қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда чизиб беришади ва шу орқали клуб болалар билан ҳамнафас эканлигини билдиради.

Умуман олганда, ажойиб ғоя! Аммо, буни тушунмаган айрим ватандошларимиз эса клуб инстаграм саҳифасини “гуллатиб” изоҳ ёзишяпти…

👉 @melievuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир кун келиб шу нарсалар биз учун ҳақиқий ностальгияга айланади, деб умуман ўйламагандим.

Мана бу 1 ярим дақиқалик видеода ўтмиш ва ёшлигимга бирров саёҳат қилиб келдим. Агарда бу нарсаларни кўриб сизнинг ҳам этингиз жимирлаган бўлса, демак биз бир авлод вакилларимиз.

Манба: retromaniyauz

👉 @melievuz


Ўтган кун инсон тана аъзолари билан боғлиқ бир инглизча мақола ўқиб қолгандим. Мақолада “Adam’s apple” деган сўз эътиборимни тортганди.

Яъни, инсон танасидаги қайсидир бир аъзонинг номи шунақа аталар экан.

Очиғини айтсам, аввал бунақа сўзни ҳечам учратмаганман, аммо, бу сўзни ўқиб, тахминан қайси тана аъзоси эканлигини сездим ва буни ChatGPT орқали текшириб кўрдим.

Тахминим эса тўғри бўлиб чиқди: бу ўша асосан эркакларнинг томоғида бўртиб чиққан қалқонсимон нарса экан.

Яъни, Одам алайҳиссалом Жаннатдаги тақиқланган мевани еган вақтида, унинг томоғида бир парчаси қолиб кетади ва шундан сўнг бу бутун инсониятга (асосан, эркакларда) ўз асоратини қолдирган.

Ҳаётимиздаги ҳар бир чизгилар бевосита дин билан боғланган а? Қойил!

👉 @melievuz


Ҳозиргина ҳовлимиздан туриб расмга олдим.

Расмларнинг файл формати

👉 @melievuz

257 0 1 22 12

“I’m a selenophile” 🌖

Менга ой тасвири туширилган расмлар доим ёққан. Биласиз, канал медиасида ойни туширган расмларим кўп. Галереямда ҳам талайгина топилади.

Етмаганига, ноутбук ва телефоним “обои”га ҳам ой расмини жойлаштириб қўйганман.

Маълумот учун: юқоридаги “Selenophile” атамаси – ойни яхши кўрувчи инсонларга нисбатан аталади.

👉 @melievuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Реал Мадрид ҳар томонлама кучли жамоа: жамоадаги аҳил муҳит, бир-бирини тушуниш, мураббий ва футболчилар ўртасида ортиқча чегара йўқлиги – барчаси гўзал!

Кечаги оғир ўйиндаги ғалаба эса бу гўзалликни яна бир марта оммага кўрсатиб қўйди. Кап-катта одамларнинг ёш болаларча хурсанд бўлишини қаранг.

Футбол фақатгина копток ортидан югурадиган оддий ўйин эмас. Футбол – бу эмоция, рақобат, ғалаба, мағлубият ва алам.

“Hala Madrid Y Nada Mas!”🫡

👉 @melievuz


Менимча, ҳар бир ўғил бола ёшлигида ҳеч бўлмаса бир маротаба бўлса ҳам шунақа салла ва чопон кийиб расмга тушган 🥶

👉 @melievuz


Йирик нашрлар сен ва оиланг ҳақида бутун бошли мақола чиқарса катта ғурур бўлса керак.

Абдуқодир Ҳусановга ҳар томонлама ҳавасим келяпти. Омадини берсин!

Тўлиқ мақолани ўқиш: https://www.mancity.com/features/khusanov-story//?utm_source=x&utm_medium=organic_social&s=09


Яна бир неча ойдан кейин университетни битираман. Битирув кунлари яқинлашар экан, ҳозир бўлаётган воқеаларга баъзан ҳали ҳам ишонмаётгандек бўламан.

Университетда ўқиш ва олий маълумотли бўлишга қизиқишим пайдо бўлган кундан бошлаб мен ҳар доим битта нарсани ўйлардим – нима бўлса ҳам фақат Тошкентда ўқишим керак!

Жиззахдаги университетларга кириш тугул, бу ерга ҳужжат топширишни умуман ўйлаб ҳам кўрмаганман.

Ўша абитуриент бўлиб юрган пайтларим, ҳаттоки 3 маротаба ДТМ имтиҳонидан йиқилиб, ўзим мақсад қилган университет(лар)га кира олмаган тақдиримда ҳам, миямда доим алламбало чизгилар чизиб юрарадим.

Яъни, мен қалбан ва руҳан аллақочон талаба эдим: Тошкентга кетишим, ҳар кун автобус ва метрода университетга бориб-келишим, курсдошлар билан университет атмосферасида юрганим – буларнинг барчаси ҳаёлан тайёр эди, фақат реал ҳаётга кўчмаганди холос.

Ваҳоланки, бу пайтда Тошкент-ку, майли, Жиззахдаги 2-3 та маҳалладан ташқарига чиқмаган бола эдим. Бир ўзим Тошкент кўчаларида юришимни қандай қилиб ҳаёл қилганман, буни билмадим.

Оилавий шароитимиз ўртаҳол, давлат университетига киришим – биз учун ҳар томонлама қулай вариант эди. Аммо, тақдир экан, давлат университетига кириш ҳеч насиб қилмади. Хусусий университетда ўқиш эса етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган.

Айнан Ёджуга ҳужжатларимни топшираётган пайтим, у ердаги контракт нархларини кўриб “Бунақа катта суммани барибир тўлай олмасак керак, ҳа майли, топшириб қўяверай-чи, мендан нима кетди”, деб рўйхатдан ўтиб қўйгандим.

Лекин, Аллоҳ таолонинг биз учун ёзган тақдири ва ҳисоб-китоби шунчалар мукаммал экан-ки, турли йўллар билан бўлса ҳам контракт пулларини етказиб берди ва бу ерда ўқишимни таъминлади.

Тақдиримга ёзилган университет шу экан, мана, тез орада бу ерни тамомлайман ва талабалик давримга қисман якун ясайман. Мен аввал ҳам, ҳозир ҳам ва ўйлайман-ки, бундан кейин ҳам бемалол ишонч билан айта оламан: “Талабалик – ҳақиқатда олтин давр!”

👉 @melievuz

249 0 0 29 21

“Sunset in my hometown”

Расмни ўша пайти каналга қўйиш эсимдан чиқиб кетибди.

👉 @melievuz


Ҳамманинг ўз даври бўлади. Бир пайтлар “Миллион”нинг даври ҳам бўлган, лекин бу давр ўтиб кетганига камида 5 йил бўлди, деб ўйлайман.

Тўғри, аввал мен ҳам “Миллион” концертини интиқлик билан кутардим ва кузатардим. Аммо, охирги 3-4 йилда бирорта концертини ярмигача ҳам кўролмадим.

Одамлар қандай қилиб ҳали ҳам шуларни концертига пул сарфлаб тушишяпти, очиғи ҳайронман.

👉 @melievuz

261 0 1 36 12
Показано 20 последних публикаций.