БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ
Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
– Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.
– Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...
Тафаккур қилинг!
ТУНИНГИЗ ОСУДА У́ТСИН АЗИЗ ОБУНАЧИЛАРИМ ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ 💐