Ўзбекистон МТРК тизимида жиддий ислоҳот: телеканаллар ижодий бирлашмаларга бирлаштирилди, улардаги раҳбарлар таркиби ҳам ўзгардиБугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли бир қатор телеканаллар тузилмаси ва улардаги раҳбарлар таркиби ўзгарди.
Бу ҳақда биринчилардан бўлиб хабар берган “
Daryo.uz” интернет нашри манбасининг маълум қилишича, МТРК тизимидаги телеканаллар бир қатор бирлашмалар таркибига қўшилган.
Жумладан:
“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси таркибига “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Дунё бўйлаб” телеканаллари ва “Ўзбекистон 24” радиоканали;
“Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари;
“Ёшлар” ижодий бирлашмасига “Ёшлар”, “Наво” телеканаллари ва “Ёшлар” радиоканали;
“Спорт” ижодий бирлашмаси таркибига “Спорт” ва “Футбол TV” телеканаллари ўтказилган.
Қўшилинг:
t.me/medianews7