Фильтр публикаций


"Дональд Трамп — рус агенти, у 1987 йилда СССР КГБ томонидан ёлланган”

— Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Алнур Мусаев

Қўшилинг: t.me/medianews7


Трамп 9 май куни Москвага келади ва Путин билан учрашади — ОАВ

Қўшилинг: t.me/medianews7


Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун балл тизими жорий этилди

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 баллдан ошса, у 6 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Қонунга киритилган муҳим ўзгаришларга кўра, ҳар бир қоидабузарлик учун энг кўпи билан 2 балл ҳисобланади. Баллар бир йил давомида ҳисоблаб борилади ва улар 12 баллга етмаса автоматик тарзда ўчирилади. 12 балл тўпланса, ҳайдовчилик ҳуқуқи 6 ойдан кам бўлмаган муддатга тўхтатилади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Ўзбекистон армиясида дронлар ва уларга қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилади

Қўшилинг
: t.me/medianews7


Кейинги ҳафтада ҳарорат кескин -9 даражагача пасайиши кутилмоқда

24–27 феврал кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари –9 даражагача, кундуз кунлари 0 даражагача пасаяди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Эндиликда транспорт воситасида соатига 60 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиш БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Истанбулда қор аёвсиз ёғмоқда

Маҳаллий ОАВлар хабар беришича, қор сабабли кўплаб ички авиақатновлар бекор қилинди, мактабларда дарслар тўхтатилди.

Шу қатори, ноқулай об-ҳаво сабабли мотоцикл ва айрим транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Хоразм ва Самарқанд вилоятларида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Хоразмда фуқаро С.А.нинг уйидан 166 млн сўмлик 15 720 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь мусодара қилинди. Самарқандда эса фуқаро Ш.Қ.нинг яширин цехидан 75 литр ароқ ва 120 дона "Русская" номли қўлбола алкоголь топилди. Ҳар иккала ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Комил Алламжоновга тегишли ходимлар Олий суд томонидан оқланди!

Бугун Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, Б. Ёқубов, С. Сидиков, А. Қурбонмуродов, А. Ташов, А. Салимов, Ж. Турғунов ва Х. Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди.

Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Беларус журналистлари Донбасс ҳақида китоб ёзди

Москвада "Донбасс—Новороссия" номли китоб тақдим этилди.

Асар – Донбассда бўлиб, воқеаларни ўз кўзи билан кўрган журналистларнинг таассуротлари, у ердаги одамлар ҳақидаги ҳикоялар ва ҳақиқий воқеаларни ўз ичига олади.

Муаллифлар қаторида депутат Вадим Гигин, журналист Григорий Азарёнок, ижтимоий фаол Сергей Лущ ва махсус мухбир Ксения Лебедева бор.

"Биз Донбасс ва Новороссияни бошдан-оёқ айландик – шимолдан жанубга, ғарбдан шарққа. Таассуротлар жуда кўп, лекин энг муҳими – одамлар. Бу китоб, аввало, улар ҳақида," — дейди Григорий Азарёнок.


Китобда махсус ҳарбий операция иштирокчилари, инсонпарварлик ёрдами ва дори-дармон етказиб берувчи кўнгиллилар, шунингдек, оғир шароитда фидокорлик кўрсатаётган одамлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси билан эмас, балки 244−3-моддаси бўйича иш қўзғатилган. «Қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлаш жараёнида техник хатога йўл қўйилган», — дейди ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Россия ва АҚШ вакиллари Швецарияда урушни тугатиш масаласида яширинча музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters.

Нашр манбаларига кўра, бундай норасмий учрашувлар сўнгги ойларда бир неча бор ўтказилган, улардан бири ўтган ҳафта Женевада Мюнхен хавфсизлик конференцияси чоғида бўлиб ўтган.

Қўшилинг: t.me/medianews7


21 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда Ўзбекистон ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Президент қонунни имзолади

Қонун билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Исроилда учта бўш автобус портлади

Расмийлар буни терактга уриниш деб тахмин қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ.

ОАВ хабарларига кўра, яна иккита автобусда портлашга улгурмаган портловчи мосламалар топилган.

Исроилда барча автобус ва поезд қатнови тўхтатилди ва улар текширилмоқда. Бош вазир Нетаняху бунга жавобан Ғарбий Соҳилда ҳарбий операция ўтказишга буйруқ берди.

Қўшилинг: t.me/medianews7

Показано 16 последних публикаций.