Энергетика вазирлиги, кейинги ҳафта қаттиқ совуқ бўларкан
Ўзгидромет хабарига кўра, кейинги ҳафта аномал совуқ ҳаво кириб келади. Демак, газ ва чироқ бўйича қўшимча чоралар ва захираларга тайёргарлик кўриш керак. Бирданига келиб қолди, деб баҳона қилмаслик учун.
Шундай қилиб, душанба куни Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келиши бошланади. 9-11 январда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача; шимолда кечалари 17-22 даража совуққача, Устюртда ва чўлларда 25-27 даража совуққача, кундуз кунлари 7-10 даража совуққача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.
@media24uz