Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева:— Ўтган йили
ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга
аъзоликнинг асосий ҳужжати –
Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек,
АҚШ,
Хитой ва
Япония каби
15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида
23 та имзоланган битим бор.
Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун
20 та муҳим қонун қабул қилинди.
Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз. Бу мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.
ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга
ўтказишдир.
Telegram