Mamur Bayonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


📲 facebook.com/bayonoff
📲 instagram.com/bayonoff.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Транспорт инфратузилмаси бўйича тақдимот

Telegram


Мудофаа масалалари бўйича йиғилиш

Telegram


Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йиғилиш

Telegram


Тасвирлар кишининг руҳияти ва мақсадини ёрқинроқ акс эттиради. (с)


АҚШ савдо урушини бошлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада ва Мексикадан АҚШга импорт қилинадиган товарларга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. Хитойдан келтирилаётган барча товарларга ҳам 10 фоизлик бож қўлланилади.

Аввалроқ Трамп мазкур қарорни ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш билан изоҳлаган эди.

Бунга жавобан Канада АҚШнинг 155 млрд доллар қийматидаги товарларига таъсир қиладиган 25 фоизлик қарши тарифларни эълон қилди. Мамлакат бош вазири таъкидлашича, "АҚШга кириб келаётган фентанилнинг 1 фоизидан камроғи Канададан келади. АҚШга кириб келаётган ноқонуний муҳожирларнинг 1 фоизидан камроғи Канададан ўтади. Канадага қарши савдо чоралари одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорликда ишлашнинг яхши усули эмас".

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бунга жавобан ҳам тариф, ҳам нотариф чораларни жорий этишини ваъда қилди, аммо ҳозирча тафсилотларни маълум қилмади.

Хитой АҚШга қарши "ноқонуний иш услублари" учун ЖСТга шикоят қилишини ва ўз ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қарши чоралар кўришини билдирди.

Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qani yana qaytib kelsa 18 yoshim...

Telegram


#Инфографика

Telegram


Ҳар қандай постни “халқ манфаатига зид” деб баҳолаш субъектив бўлиши мумкин. Чунки ҳар бир жамиятда турли фикрлар мавжуд ва маълум бир ғоялар айрим гуруҳларга маъқул келмаслиги мумкин. Шу сабабли, бундай тушунчани аниқ қонуний меъёрларга асосланган ҳолда ишлатиш лозим.

Telegram


Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/35

Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🫀🙏🤲

Telegram


Ҳуқуқбузарлик қилиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли бўлган 800 минг кишининг рўйхати тузилди

Ички ишлар вазирлиги ЖХД Ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонованинг маълум қилишича, 2024 йил давомида профилактика инспекторлари ва маҳалла вакиллари томонидан уйма-уй юриш орқали, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган жами 800 мингдан ортиқ шахслар рўйхати шакллантирилди, уларнинг 588 мингдан ортиғига хулосалар берилиб, маҳалла вакиллари томонидан 400 мингдан ортиқ фуқароларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Telegram


Президент қарори билан Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

Telegram


2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади — Президент фармони

Telegram


Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти AI бозоридаги бошқа маҳсулотларни ортда қолдиряпти. Юклаб олишлар бўйича ТОПга чиқди. Замондан ортда қолмаслик учун биз ҳам ўтиб олдик.

Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Замонавий дунёдаги муаммолар ҳақидаги “Робот” фильми премьера қилинди

Инсон қалби ва руҳиятини тадқиқ этадиган “Робот” фильми замонавий дунёдаги айрим муаммоларни ноодатий ва креатив шаклда очиб беради. Республика маънавият ва маърифат марказининг бу фильми қаҳрамоннинг муҳаббат ва дарди орқали инсоннинг абадий изтироб ва қийинчиликлари ҳақида сўзлайди.

Томоша қилиб фикр билдиринг: Фильмни кўриш.

Telegram


Ўзбекистонда Binance крипто-биржаси CoinPay платформаси орқали расман иш бошлаган.

Telegram


Ёш кадрларни ишга қабул қилиш – бу нафақат уларнинг иқтидорини юзага чиқариш, балки фарзандларингиз ҳам эртага шундай имкониятларга эга бўлиши учун замин яратишдир.

Шу кунлардаги хулосаларимдан.

Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг бундан 18 йил олдин берган интервьюси экан.

Telegram


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
2️⃣ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
3️⃣ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Telegram


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева:

— Ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжатиИшчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.

Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз. Бу мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириши ҳамда ўзбек бизнесининг минтақавий ва глобал қўшилган қиймат занжирларига кириб боришини таъминлаши лозим.

ЖСТга аъзолик ва давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг якуний мақсади, шубҳасиз, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, унга муносиб иш ўринларини яратиш ва иқтисодиёт бошқарувини самаралироқ тизимга ўтказишдир.

Telegram

Показано 20 последних публикаций.