Репост из: Central Bank of Uzbekistan
👍👌😎🫡
Насия савдо фаолиятига ихтисослашган ташкилотлар билан давра суҳбати ўтказилди
⏺Марказий банкда насия савдо фаолиятига ихтисослашган ташкилотлар, тижорат банклари, микромолия ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва аудиторлик компаниялари вакиллари иштирокида насия савдо фаолияти (BNPL) юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
⏺Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда насия савдо бозори ҳажми ортиб, аҳоли орасида ушбу хизмат оммалашаётгани, истеъмолчилар дуч келаётган муаммолар, аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси етарли бўлмагани учун қарз юки даражаси кескин ортиб бориши ҳолатлари ҳамда бу йўналишдаги халқаро тажрибалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
⏺Учрашув якунида Марказий банк томонидан насия савдо фаолияти билан шуғулланувчи такшилотлар ва бошқа манфаатдор томонларга ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ҳамда давра суҳбатларини даврий ўтказиб бориш таклиф этилди. Бу таклиф иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди ва фикр алмашиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олинди.
#hamkorlik
🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin