Фильтр публикаций


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда экан.

Унга кўра, фуқарога республика даражасидаги раҳбарлар қабулига киришдан аввал масаласи бўйича туман, вилоят, республика ташкилотларидаги масъуллар қабулида бўлиб, тегишли хулосаларни олган бўлиши талабини қўйиш масалалари назарда тутилади.

Бу тартиб ҳозир ҳозир ҳам бор ўртоқлар. Қонунда бўлмасаям, юқори мансабдорлар ўзларига шу тартибни белгилаб олишганликларига аааанча бўлган.

Ёки кейинги ҳафта тўғри бориб, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари И.Муслимов ёки бошқа ўринбосарнинг қабулига кира олишингизга ишонасизми? Амалдаги қонунда белгиланган тартибда.
Менга ҳозир бу масаланинг бошқа жиҳати қизиқ.

Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисод билан фуқаролар қабулини мураккаблаштириш ўртасида қандай боғлиқлик бор?


Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг блогер Кабул Дусов қамоққа олиниши ҳолати юзасидан берган баёнотидан англаганим битта нарса бўлди.

Суд учун блогер Кабул Дусов номига очилган телеграм канал фаол бўлиб турганлигининг ўзигина уни қамоққа жўнатиш учун етарли бўлган. Чунки расмий баёнотдан шу нарса англашилмоқда.

Судья киритилган тақдимномани кўриб чиқаётган пайтда канални блогернинг шахсан ўзи ишлатганми ё бошқа шахс ҳам ишлатган бўлиши мумкинми деган саволга ойдинлик киритди деб умид қиламиз.


Тезликни 70 дан 60 га туширилганлиги натижа бердими?

Йўллар транспорт ва ҳайдовчилар мавзусида кўп ва хўп ёзиш мумкин.  Бугун қабул қилинган ўзгартиш ва янгиликлар ўн қаватли бинога бир сакраб чиқишдек гап. Йўл транспорт ҳодисаларини таҳлил қилиб кейин янгилик қабул қилиш бу халқни ўйлаганларнинг иши.

Жарималар ва жазони оғирлаштириш токи ундирилган сумманинг бир қисми тадбиркорларнинг чўнтагига кирар экан, бу масалани ижобий томонга ҳал қилади деб ўйламайман.

Ишни аввало ҳайдовчи, йўловчи, пиёда ва бошқа қатнашчиларга шароит қилишдан бошлаш керак.

Йўллар бир аҳволда бўла туриб радарлар, камералар сони кескин кўпайиб кетмадими? Аслида икки қаторлик йўлни учга бўлиб, ўртасидан чизиқ тортиб, чизиқни босганга жарима, 61 тезлик учун жарима.  Йўл белгиларининг нотўғри қўйилгани ёки умуман йўқлиги. Нур қайтарувчилик сиёҳи ўчиб кетганлиги мана шулар эмасми асл сабаб.

Тезликни 70 дан 60 га туширилганлиги натижа бердими? Албатта йўқ. Мақсад нима эди, нимага эришдик?!

Биноларни қурамиз машина қўйишга жой йўқ.  Машиналар сони  ҳисобга олинмаган -  тураргоҳсиз массивлар қурамиз. Бўш жойларни савдо дўкони эгаси, ресторан, офис эгалари эгаллаб олган. Натижада уч қаторлик йўллар икки қатор бўлиб қолган. Албатта тўхташ мумкин эмас деган белги тагида.

Мақсад нима, йўлларда тартиб ўрнатишми ёки пул тушумини ошириш?

Ҳуқуқбузарликни ЙПХдан ташқари ППХга ҳам қўлида телефони бор "тадбиркор"га ҳам қайд этиш ваколатини бериб қўйганмиз.

Энди айтинг-чи, аптекага мажбур бўлиб кирган одам 12 баллни қанча вақтда олади?

@manifestcanal


Одамлар махсус ажратилган жойга машинасини парковка қилишига қўйманглар!

Улар мажбурликдан машинасини нарироқдаги “знак”ни тагига қўйсин!


Инимиз Генералиссимус ойликни ошириш коррупцияни йўқотади деб фикр билдирибди.

40 минг доллар пора олган терговчи бошқа пора олмайдими?

Сандиғида 1 миллион доллари бор мансабдорнинг қайта-қайта пора олишига нима сабаб унда?

Тўғри ойлик, моддий таъминланганлик асосийси. Аммо булардан ҳам муҳими руҳий тарбия ҳисобланади.

Пора олмаслик, ҳалол меҳнат орқали оилани боқиш каби тушунчаларни кишининг онгига сингдиришнинг бошқа йўллари ҳам бор.

@manifestcanal


Arzirmidi?

"Noroziligini baland ovozda ifodalagan haydovchining taqdiri "yangi" Oʻzbekiston haqida shubhalarni paydo qiladi. Soʻz erkinligi umuman kafolatlanmagan koʻrinadi". "The Economist" nashri Gʻayrat Doʻstov keysi asosida eʼlon qilgan maqolaga shunday sarlavha qoʻyilgan.

Maqola muallifi gaz qazib olish boʻyicha dunyoda top 20 talikka kiradigan Oʻzbekiston aholisi har qishda yonilgʻi muammosiga duch kelishi haqida yozar ekan, Gʻayrat Doʻstov bilan boʻlgan voqeani tasvirlaydi va oʻzgacha fikrlovchilarga munosabat odamlarning gʻazabiga unchalik sabab boʻlmaydigan Oʻzbekistonda nega aynan Doʻstovning qamalishi internetni "portlatdi", degan savolni qoʻyadi. Muallif fikricha, Doʻstov timsolida odamlar oddiy oʻzbekni, oʻzlarining har kungi muammolarini koʻrishdi.

Doʻstovning apellyatsiya ishini koʻrgan sudya "arzirmidi?" degan savolni bergan edi. Xuddi shu savolni unga maʼmuriy qamoq jazosini berishga qaror qilgan rasmiylarga qaratish mumkin. Shu bitta odamning norozilik ovozini oʻchirishga urinish mana shunday maqolalarga, xalqaro jurnalistlarning "yangi" Oʻzbekistonga ("yangi" soʻzini jurnalist qoʻshtirnoq ichiga olgan) nisbatan istehzolariga arzirmidi? Obroʻ, ishonch ketsa uni qaytarish qiyin - CNNdagi ota-bobolarimiz haqidagi reklama materiallari ham yordam bera olmay qoladi. Manba.


Ҳеч ким сифатсиз йўллар учун жавобгарликни белгилашни ўйламайди, ташаббусини кўтармайди.

Куни кеча Қонун чиқарувчи олий орган Сенатда янграган
"Қайта-қайта қоидабузарлик қилиши натижасида тўплаган жарима баллари бир йил ичида 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди." хабарни ўқиб ўйлаб қолдим.

Нимага ҳеч ким сифатсиз йўллар учун жавобгарликни белгилашни ўйламайди, ташаббусини кўтармайди.

Олис ҳудудларни айтмайман, яшаб турган пойтахт кўчаларидаги ўнқир чўнқирлар, ковланган жойларни ойлаб ўз ҳолига ташлаб қўйилиши, ишламаётган светофорлар пиёда учун йўлаклар йўқлиги, тунги вақтда ёритилмаган ёхуд етарли даражада ёритилмаган кўчалар ҳақида кимдир ўйлайдими? Бу ишларни ташкил қилмаган раҳбарларга қанақадир чора кўриладими?

Ҳайдовчига қўйилган талаблар ва жавобгарликни йўллар сифатига ҳам қўйиш, масъулларга жавобгарлик масаласи ҳам қўйилса адолатдан бўлмайдими?

@manifestcanal


Адолат ва қонун бирга бўлган жойда, жамият тинч яшайди.

©️Платон

@manifestcanal


АҚШ суди Трампнинг туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни тақиқлаш тўғрисидаги фармони кучга киришини блоклаб қўйибди. Бу билан Америкада туғилганлар Америка фуқаролигини олиш ҳуқуқини сақлаб қоладиган бўлди.

Назаримда, АҚШда эси паст одамларни судья қилиб қўйишса керак. Ахир ҳеч замонда соғлом одам шу ишни қилиши мумкинми?

@manifestcanal


Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Гап бўлиши мумкин эмас. Аҳоли орасида бу ишни қиладиган муттаҳамлар кўпайиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳуқуқлари паймол бўлиб қолаётган экан, биз розимиз.

Лекин бошқаларчи? Уларнинг ҳуқуқлари нима бўлади?

Нега ГАИ ходимига нисбатан бу ишни қилганлик учун жавобгарлик бўладию, шифокор ёки ўқитувчига нисбатан қилинса, жавобгарлик бўлмаслиги керак?

Ахир бу масалада ҳимояга кўпроқ муҳтож тоифа айнан шифокор ва ўқитувчилар эмасми?

@manifestcanal


“Права” бериш монопол бўлди, лекин “авария”лар камаймаяпти.

2023 йилда республика йўлларида 9839 та, 2024 йилда эса 9 364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган.
Уларнинг оқибатида 2023 йилда 2 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган бўлса, 2024 йилда бу рақамлар 2 203 нафарни ташкил этган.
Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2023 йилда 8 055 нафар киши тан жароҳати олган бўлса, 2024 йилда 8 901 нафар киши тан жароҳати олган.

“Авария”ларнинг умуман камаймаётганлигига эътибор бердингизми?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси беришни монополлаштириб олишаётган пайтдаям айтганман, ҳозир ҳам такрорлайман. “Авария”ларнинг кўплигига асосий сабаб йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик эмас, балки назорат ва жазо ҳиссининг йўқлиги ҳисобланади.

Қўлида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган энг охирги аҳмоқ ҳайдовчиям светофорнинг қизил чироғида ўтиш ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш мумкин эмаслигини, тезликни ошириш учун жазо борлигини яхши билади. Ёки билмайди деб ўйлайсизми?

PS: Бу гапларнинг ҳеч кимга қизиқ эмаслигини, имтиҳон топшириш нархини ошириш ҳозир улар учун муҳимроқ эканлигиниям биз яхши биламиз.

@manifestcanal


Журналистни қонунбузарлардан ҳимоя қилинг!

MY5 канали мухбири Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади.

Видео лавҳада тилга олинган қонунбузарликка оид ҳужжатларни ўргандим ва қонунга мувофиқ, кўрсатув эфирга узатилгач, ходимага нисбатан дарҳол жиноят иши қўзғатилиши лозим эди. Чунки Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, оммавий ахборот воситасининг жиноят ҳақида берган хабари жиноят иши очилишига асос бўлади.
Аммо тескариси - банк ходимасининг аризасига кўра Рухсоранинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди.

Ҳужжатлардан кўринишича, банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри - Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган эҳтимол ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди.

Қонун амал қилмайдиган жамиятда бу каби унсурга ажабланмайман. Бу жиноятларни Олий суднинг ўзи қўллаб-қувватласа ҳам ҳайратланмайман - Жунгли қонуни. Кимдир ўзини Рухсорага ҳамкасб ҳисобласа, бирлашайлик, ҳақ сўзни ҳимоя қилайлик. Адвокат дўстларимиз, илтимос, ёрдам қўлини чўзинг! Зўровонликка тўқнашиш ҳаммамизнинг бошимизда борга ўхшайди.

©️Abdurakhmon Tashanov

@manifestcanal


ОЛИЙ СУД ҚАБУЛХОНАСИДАГИ 2 СОАТ

Менга ҳар сафар  “етиб бормай қоладиган” навбатдаги жавоб хатидан нусха олиш учун бугун Олий судга бордим.
Нусхани бериб юборишларини  фуқаролар қабулхонасида кутишим (соат 10:45дан 12:37гача) жараёнидаги кузатувларимдан чиқарган шахсий хулосаларим қуйидагича:

фуқаролар мурожаатлари билан доимий ишлайдиган ходимлар стрессларга чидамсизлигидан жиззаки бўлиб қолганми ё бошқа сабабданми турли муаммоларига ечим топиш учун узоқ масофани босиб келган шахслар билан бироз қўпол муносабатда бўлишмоқда;

ходимлар қизишиб кетиб, фуқароларга “қаерга борсанг бор” қабилида ноқонуний жавобларни ҳам беришмоқда;

қабулда тегишли йўналишлар (3 та) бўйича бир нафардан ходим ўтириши белгиланган бўлсада, бир пайтнинг ўзида уч нафар ходим ўз ўрнида умуман кўринмади;

ўринбосарларни қўя турайлик, ҳаттоки, исталган бир судьянинг қабулини сўраган фуқароларга ҳам рад жавоби (судьялар процессда деган важ билан) берилмоқда;

адвокатларнинг қабулхонага телефон билан киришларига тўсқинлик қилиш яна бошланибди.

Олий судимиз раҳбарияти инсонлар кайфиятига қаттиқ таъсир ўтказадиган ушбу бўғин ишини назоратга олади деб умид қиламиз.

@manifestcanal


Одам машғулот залларида чемпион бўлмайди. Чемпион бўлиш учун ишни руҳиятдан бошлаш керак – истак, орзу ва ўз ғалабасини аниқ-тиниқ ҳис қилишгина кишини мақсадига элтади.

©️Муҳаммад Али

@manifestcanal


2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.

@manifestcanal


Апрель ойида электр энергияси ва газ тарифлари ошишидан инфляцияга дастлабки қўшимча таъсир 1,8−1,9 фоиз пункт бўлиши кутилмоқда.

«Бу жорий йил учун 7−8 фоиз атрофида бўлиши кутилаётган инфляция прогнозида инобатга олинган», — деди Марказий банк раиси Темур Ишметов.


Маълумот учун 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши кутилмоқда.

@manifestcanal


Алламжонов ходимларига оид иш номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида кўриш бошланган Комил Алламжоновнинг 7 (етти) нафар ходимларига нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судьянинг бетоблиги сабабли номаълум муддатга қолдирилди.

Аввалроқ ушбу иш бугун, 23 январь куни соат 11:00 га қолдирилган эди.

Адвокат Даврон Саидовга кўра, 7 (етти) нафар ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган расмий ҳужжатлар сохталаштирилган, оқибатда улар асоссиз ва ноқонуний маъмурий жавобгарликка тортилишига эришилган.

Advokat Abdullayev

@manifestcanal


Давлат қуйма олтин заҳиралари (тонна)

1. АҚШ – 8133
2. Германия – 3352
3. Италия – 2452
4. Франция – 2437
5. Россия – 2336
6. Хитой – 2264
7. Швейцария – 1040
8. Ҳиндистон – 854
9. Япония – 846
10. Нидерландия – 612
11. Туркия – 595
12. Тайван – 423
13. Польша – 420
14. Португалия – 383
15. Ўзбекистон – 374

Манба: tradingeconomics.com

Ўзбекистон олтин заҳиралари бўйича дунёда 15-ўринда туриши қувонарли ҳол! Қозоғистон (296т), Қирғизистон (26т), Тожикистон (8,5т) ва Афғонистон (22 т) олтин заҳираларини қўшганимизда ҳам, жами 352,5 тоннага тенг бўларкан. Ўзбекистон олтин жамғариш борасида кўплаб бой давлатлардан ҳам олдинда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тоғ-кон заҳираларида 6,400 тонна олтин борлиги тасдиқланган. Навоий вилоятидаги Мурунтов кони дунёнинг энг катта олтин кони ҳисобланади (очиқ карьер шаклида йилига 60 тоннага яқин олтин қазиб чиқарилади).

Савол: Давлатлар нега олтин жамғаришади?

Жавоб: Жалб қилинадиган қарзларни таъминлаш ва кафолатлаш; бойликни барқарор жамғариш ҳамда миллий валютани қўллаб-қувватлаш мақсадида.

Савол: Олтинга сармоя киритсак бўладими, унинг нархи ҳозиргидан тушиб кетмайдими?

Жавоб: Албатта, олтинга сармоя киритса бўлади. Бунда иккита фойда бор – ҳалол даромад ва рискларнинг минималлашуви, ва бир камчилиги бор – даромадларнинг унча юқори эмаслиги. Олтин рискни хушламайдиган, аммо барқарор ўсиб турувчи активни яхши кўрадиганлар учун қулай инструмент. Тезроқ бойишни истайдиганлар, билиб қўйинг, катта даромад фақат катта риск эвазига келади – бу бозор қонуни.

Олтин нархи бугун бир унцияси (28,35 грамм) $2750, яъни бир грамми $97. Бир йил олдин $2000, беш йил олдин $1500 атрофида эди. Олтин нархи баъзан тушиб туриши мумкин, аммо бу вақтинчалик ҳолат бўлади. Узоқ муддат давомида сақласангиз, олтин доимо қийматини мустаҳкам сақловчи актив ҳисобланади. Айниқса, дунёда урушлар, инқирозлар, нотинчликлар бўлаверса, олтин нархи ошиб кетаверади. Чунки бундай вазиятларда сармоядорлар учун энг хавфсиз бошпана ('safe haven') олтиндир.

Масалан, бундан эллик йил олдин олтин баҳоси 50 доллар эди. 1974 йил охирроғида 200 доллар пули бор одам $100ни валютада ва $100ни олтинда сақлашга қарор қилганда эди, бугун олтинга киритган 100 долларлик сармояси унга 5500 доллар келтирган бўларди, валютада сақлаган сармояси эса 540% лик инфляцияга учраб, қийматини беш баравар йўқотган бўларди.

Демак, узоқ муддатга бойлик жамғаришни, уни авлоддан-авлодга қиймати сақланган ҳолда ўтказишни истаган одам доллар эмас, олтин жамғариши керак. Бежизга бутун дунё марказий банклари олтин йиғишмайди!

@manifestcanal


Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

@manifestcanal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@manifestcanal

Показано 20 последних публикаций.