MA-News


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика
👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали
👤 Админ: @MANewsAdmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон ва Беларусь Афғонистонга транспорт йўлакларини ривожлантиради

Ушбу масала Минскда Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров ва Беларус транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

“Беларус томони “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мультимодал транспорт коридорини ривожлантиришда фаол иштирок этишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.

Томонлар, шунингдек, Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабдан фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


ФХХ икки нафар Британия жосусни фош қилди

Қиролликнинг Москвадаги элчихонасининг икки нафар ходим разведка ва қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланаётганини аниқлади.

Булар — элчихонанинг иккинчи котиби 1990 йил 25 декабрда туғилган Алкеш Одедра ва элчихона сиёсий бўлими биринчи котибининг турмуш ўртоғи 1992 йил 30 июнда туғилган Майкл Скиннер.

ТИВ уларнинг аккредитациясини бекор қилган ва икки ҳафта ичида Россияни тарк этиш мажбурияти юкланган.

2024 йилнинг сентябрида ФХХ Британия элчихонасида разведка ва қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланаётган олти нафар ходимнинг фош қилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Руминияда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Кэлин Георгеску номзодини президентлик сайловларида рўйхатга олиш рад этилганидан сўнг Бухарестда намойишчилар Руминия Марказий сайлов комиссияси биносига ҳужум қилишди.

Руминия ҳукуматининг ушбу қарори етакчи ОАВлар томонидан кескин танқид қилинди. “Георгеску — етакчи номзод, уни 40% аҳоли қўллаб-қувватламоқда” деб ёзмоқда FT.

Георгеску 2024 йил ноябрда бўлиб ўтган сайловларда амалдаги президентдан ўзиб, ғолиб чиққан эди, лекин Руминия Конституцион судни сайлов натижаларини бекор қилиб, янги сайловни 2025 йилнинг апрел ойига белгилаган эди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Бегоналар юкини олиб ўтишга рози бўлманг!

Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консулхонаси бу ҳақида қатъий огоҳлантирди.

Консулхона хабарига кўра, 2023 йилда Истанбул аэропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг юкни олиб ўтишга рози бўлади, текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилади. Натижада, у 10 йилга қамалиб кетади.

Шунингдек, 2022 йилда Анталиядан Тошкентга қайтаётган бир фуқаро нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлади. Унинг ичида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга қамалади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Россияда ҳашаматли уй-жой сотиб олиш бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди

2024 йилда норезидентлар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди.

Биринчи ўринда беларуслар — 21%, иккинчи ўринда қозоғистонликлар — 18%.

Чет эл фуқаролари, асосан, Москва ва Санкт-Петербургда ҳашаматли уй-жойлар харид қилган. Жами савдонинг 20% норезидентлар ҳисобига тўғри келмоқда, деб ёзмоқда “Известия”.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШда кичик самолёт қулаб тушди

Пенсилванияда бир моторли самолёт қариялар уйи автотураргоҳига қулаб тушди.

Cамолёт ичида 5 киши бўлган, ҳалокатдан сўнг улар касалхонага олиб кетилган. Қурбонлар йўқ, 15га яқин автомобил шикастланган деб хабар қилмоқда CNN.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Уфада автомобилни “ер ютди”

Уй олдида турган автомобиль ва унинг ёнидаги дарахт кутилмаганда 8 метрлик чуқурликка қулаб тушди. Уни махсус техника ёрдамида чиқариб олишга тўғри келди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бунинг сабаби карст бўшлиқлари бўлиши мумкин,  сўнгги йилларда бу иккинчи ана шундай ҳолат.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


БМТда бугун Сурия бўйича фавқулодда мажлис бўлиб ўтади
 
Россия ва АҚШ Суриядаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашидан фавқулодда маслаҳатлашувлар ўтказишни сўради. Маслаҳатлашув душанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Сурия армияси Асадни қўллаб-қувватлаётган алавийларга қарши курашиш учун Латакия ва Тартусга киритди.Сўнгги кунлар ичида ушбу ҳудудларда 1000дан ортиқ киши ҳалок бўлди, уларнинг камида 745 нафари тинч аҳолидир, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Канадада давлат раҳбари ўзгарди

Жастин Трюдо ўрнини Марк Карни эгаллади. У Канада ҳукмрон партиясининг янги етакчисига айланди.

Марк Карни — Канада Банкининг собиқ раҳбари мамлакатнинг Қўшма Штатларга қўшилишига қарши ва ўзидан олдинги каби Украинани қўллаб-қувватлаш тарафдори.

Трюдо январь ойида Канада Либерал партияси раиси ва бош вазир лавозимидан кетишини эълон қилган эди. Унинг ушбу қарорини мамлакат аҳолиси ва 50дан ортиқ депутатлар олқишлади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россия Мудофаа вазирлиги ДХРда Константинополь учун олиб борилган жанглар лавҳаларини тақдим этди

Россия қўшинлари бугун ушбу стратегик муҳим аҳоли пунктини назоратга олди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Парижликлар норози: юзлаб одамлар Франциянинг Украинадаги можарога аралашувига қаршилик билдирмоқда

Намойишларда улар “Макрон, биз сенинг урушингни хоҳламаймиз”, “Биз Украина учун ўлмаймиз”, “Французлар тинчлик хоҳлайди, фақат Макрон уруш хоҳлайди” шиорларини айтишмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Ўзбекистонлик дзюдочилар Линс Гран-присида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Австрияда ўтказилаётган турнирда Муроджон Йўлдошев кумуш медални қўлга киритган бўлса, Мардон Равшанов бронза медалига эга чиқди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Травматология ва ортопедия марказида россиялик шифокор билан биргаликда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Операцияда Новосибирск травматология ва ортопедия маркази нейроортопедия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Пелеганчук иштирок этди.

Бухородан келган 60 ёшли беморнинг умуртқа поғонасида реконструктив операция муваффақиятли бажарилди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Bloomberg Оқ уйда ишга қабул қилишда номзодларга берилаётган саволларни эълон қилди

Агентлик манбаларига кўра, АҚШ ҳукуматидаги вазир ўринбосари ва ёрдамчиси лавозимларига номзодлар суҳбат жараёнида қатор сиёсий саволларга жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Хусусан, улардан "Мигрантларни депортация қилишга тайёрмисиз?", "Сизга президент Трампнинг қайси фармони энг кўп ёқади?", "Трампнинг сиёсатидаги қайси жиҳатларга қўшилмаслигингиз мумкин?" деган саволлар сўралмоқда.

Шунингдек, "2020 йилги президентлик сайловида ким ғолиб бўлган?" ва "2021 йилда Капитолийга бостириб кириш воқеасига қандай қарайсиз?" деган саволлар ҳам берилаётгани айтилмоқда.

Номзодларни саралаш жараёнига республикачи сиёсий фаол Серхио Гор раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда у президентнинг кадрлар бошқармаси директори ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Охирги сиёсий воқеалар ва халқаро таҳлилларга қараганда, дунё аҳолиси энг қудратли деб ҳисоблайдиган давлат раҳбарлари

1. 🇨🇳 Си Цзиньпин
2. 🇺🇸 Дональд Трамп
3. 🇷🇺 Владимир Путин

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фаластин тарафдорлари Шотландияда Доналд Трампнинг гольф майдонига улкан тешиклар қазиб, уни ичига "Фаластин сотилмайди" деб ёзиб қўйишди.

Trump Turnberry Golf Club (1906 йилда ташкил этилган) дунёдаги энг яхши майсазорга эга гольф клубларидан бири ҳисобланади. Энди ундай эмас.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларига $25 минг эвазига ишдан бўшашни таклиф қилди

Ходимлар ушбу таклифни электрон почта орқали қабул қилди, дея хабар бермоқда “CBS News”.

Қарор қабул қилишнинг охирги муддати - 14 март.

Вазирликнинг ушбу ташаббуси Трампнинг давлат идоралари ходимларини оммавий ишдан бўшатиш орқали бюджет харажатларини камайтириш сиёсати билан боғлиқ.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube


Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

Ҳодиса кеча туман ҳудудидан ўтган D 022 “Нурафшон — Оққўрғон — Янгийўл” автомобиль йўлининг 58 километрида жойлашган кўприкда содир бўлган.

“Ушбу шикастланиш вақтида кўприкда фуқаролар ва транспорт воситалари бўлмаган”, - дея маълум қилди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ.


Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube



Показано 20 последних публикаций.