NATO
Ҳарбий қўмитаси раҳбари Украинада президент Зеленский ва Қуролли Кучлари бош қўмондони Сирский билан учрашдиЖузеппе Каво Драгоне ўзининг биринчи хорижий ташрифини Украинага амалга оширди.
"Мудофаа саноати корхоналаридан бирида узоқ масофага учадиган украин қуролларининг имкониятлари ва хусусиятлари билан танишдик", — деди Украина президенти Володимир Зеленский учрашув ҳақидаги баёнотида.
"Украинага ёрдам бериш NATO учун асосий вазифа бўлиб қолади. Бу Алянснинг сиёсий ва ҳарбий манфаатларига мос келади. Украинага нафақат ҳозир, балки келажакда ҳам кўмак бериш бизнинг асосий вазифамиздир", — дея таъкидлади адмирал Драгоне.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ташриф давомида муҳокама қилинган асосий мавзулар қуйидагилар бўлди:
◾️ NATO давлатларидан ҳарбий ёрдамни давом эттириш;
◾️ Украинанинг узоқ масофага учадиган дронлар ишлаб чиқаришига тўғридан-тўғри инвестиция киритиш;
◾️ “Рамштайн” гуруҳининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик.
Каналга уланиш👇👇👇
Telegram |
Instagram |
YouTube