🕯️🔖Мен, доим тинимсиз ҳаракатда бўлинг, дарсларга ҳар куни соатлаб вақт ажратинг, энг аввал дарслар кейин бошқаси бўлсин, илмни хаётингиз приоритетига қўйинг, устозни отангиздан улуғ кўринг деган баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман. Балки, тушсангиз энг минимум даражага тушинг-у аммо ташлаб қўйманг, нафсингиз билан курашинг, ўқлари нишонга аниқ тегадиган тахажжудларда Аллоҳдан қалбдан сўранг, юқорида санаб ўтганим илм олишдаги ёмон иллатлардан сақланинг, ва энг муҳими Аллоҳ билан алоқангизни яхшиланг демоқчиман.
🌷Университетда қайси ёналишда таҳсил олганимни билганлар яхши билишади, бу миллатдан ўрганганим, инсон ҳаракат қиляптими демак эътибор ва ҳурматга сазоворлигини яхши ўзлаштирганим бўлган. Инсон муваффақияти учун эмас қилаётган ҳаракати (сабабиятлари) учун масъул. Натижа эса Аллоҳдан. Аллоҳга осий ҳолда ундан муваффақият кутманг. Аллоҳ сизни ўз ҳолингизга ташлаб қўйишидан қўрқинг. Ҳаётдаги приоритетингиз Аллоҳ билан алоқангизнинг сифати бўлсин. Ундан кейин сабабиятларини дўндириб қўйинг-да натижасидан ҳавотир олманг, таваккулингиз мукаммал бўлсин, ҳаракат қилсангиз ҳам ўхшамаётган бўлса ҳафа бўлиш ўрнига Аллоҳга юзланинг (ҳафа бўлишингиз ҳам Аллоҳга аччиқ қилиш асли), тахажжуд - ўқлари янглишсиз нишонга тегадиган камонлигини унутманг.
❤️🌹 Ва яна, Устозлар - сизни ейдиган махлуқ эмас^^ Балки ўзингиздан кўп муваффақиятингиз учун қайғурадиган, сизни 'ўтлаб' кетмаслигингиз учун илм, ихлос ва муҳаббати ила сизни тутиб, сизга далда бериб, ўзи ўрганганларини баърини сизга янада осонроқ ва гўзалроқ қилиб ўргатишга интиладиган Аллоҳнинг бир қулидир. Асосийси давомий бўлинг! Шуниси энг муҳим. Бир устозни ташлаб қўйиб, кейинроқ яхшироғини топаманда, устоз қуриб қолибдими деб неъматни зое қилсангиз, Аллоҳ сизни шу қадар зор қилиб қўядики, кейин хоҳласангиз ҳам муносибини топа олмайсиз.
➡️Аслида юқорида ёзганим ҳамма гапимни анча кучлироқ ва унутилмас бўлиб тегиб кетадиган қилиб ёзмоқчи эдим-у қалб Аллоҳникилиги ва Ўзи тауфиқ берган инсон бўлса шуни ўзи ҳам етиб ортади деган умид билан енгиллаттим)
🌸Аллоҳ ҳақда собит қилсин, олаётган илмларингизни фақат ва фақат фойдангизга ҳужжат қилсин. Барокаллоҳу фикум.