"МЕН УНИНГ МУҲАББАТИ ИЛА РИЗҚЛАНДИМ!"
❔ ХАДИЧА🌸❔
Нақадар чиройли исм!
Ундаги ҳарфлар нақадар бежирим!
Бу аёл каби аёл башарият тарихида иккинчи бор ўтмайди. Унинг иккинчи нусхасини топа олмайсиз бу заминдан.
У Набий ❕ қалбларини забт этган.
Росулуллоҳ ❕ ҳаётларининг охиригача уни эслаб юрдилар. Унута олмадилар.
Зотан у шунга муносиб эди!
Набий ❕: "Мен унинг муҳаббати ила ризқландим!", деган гапларидан фақатгина "мен уни севаман"ни тушунмаслик керак. Балки "У ҳам мени севади!"ни англаш лозим.
Севгини қабул қилиб олиш ҳам худди уни тақдим қилиш каби ризқдир.
Фақат икки қалб қучоқлашсагина, бир-биридан унсу-улфат топсагина, сакинатни ҳис қилсагина, бир-бирининг руҳига таянч бўлишсагина муҳаббат камолига етади.
Хадича розияллоҳу анҳо Набиййимиз ❕ни севди, бутун молини олдиларига тўкди. Бу молларни истаганингизча сарфланг деди. Росулуллоҳ ❕га кўз қувончи бўлмиш фарзандлар тақдим қилди.
Хадича розияллоҳу анҳо у зотга иймон келтирди, орқа фронтлари бўлди, омонлик маконига айланди улар учун...
Фақатгина Росулуллоҳ ❕ севиб қолмадилар, балки Хадича розияллоҳу анҳо ҳам севди!
П.с. Биз ҳеч кимни ўзимиздан ўзимиз яхши кўриб қолмаймиз, Аллоҳ севдиради, ва ризқ қилиб беради.
©Abdulqodir_Polvonov