#муносабат
#яшил_энергитика
🏢
Бугун Қонунчилик палатасида "Яшил энергия" қувватларини кенг жорий қилиш масаласини муҳокама қилдик. Муҳокамаларда
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг ахбороти эшитилди.🔵🔵🔵🔵🔵
Йиғилишда иштирок этган соҳа масъулларининг республика бўйича тармоқлар кесимида электр энергияси истеъмоли, электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларининг ривожланиши, қайта тикланувчи энергия манбалари ва келгусида кутилаётган натижалар, 2025 йилда амалга ошириладиган қўшимча лойиҳалар, Ўзбекистонда энергия самарадорлик тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини энергия самарадорлигини ошириш билан боғлиқ режаларини эшитдик, таклифларимизни бердик.
👉Дарҳақиқат, бу борада давлатимиз раҳбари 28 январь куни
электр энергетикасини 2025 — 2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказган йиғилишда охирги йилларда мамлакатимизда электр ишлаб чиқариш ҳажми ортаётганини таъкидлаб, истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр етказиб бериш, соҳада кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича
устувор вазифаларни белгилаб берган эди.
🔵🔵🔵🔵🔵
Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар билан яна 26 миллиард долларлик 24 гигаваттли лойиҳалар бўйича ишлар бошланганини алоҳида қайд этди. Бу юртимиз корхоналари учун катта имкониятдир. Шу боис давлат раҳбари лойиҳаларда маҳаллийлаштириш ва кооперацияни ривожлантириш, истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр етказиб бериш, соҳада кадрлар тайёрлашни кенгайтириш, электр энергетикаси соҳасини 2035 йилгача ривожлантириш дастурини тайёрлаш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб берди.
⭐Умуман олганда, мамлакатимизда аҳоли сони ва даромадлари кўпаймоқда. Бундай шароитда, турган гапки,
энергетика ресурсларига бўлган талаб ҳам ортади.
“Яшил иқтисодиёт”нинг муҳим компоненти бу —
қайта тикланадиган энергия манбаларини яратиш ва фойдаланиш.
☝️Шундан келиб чиқиб, мазкур йўналишда олдимизда турган вазифалар ижросини таъминлаш, бунда ҳар бир қонун лойиҳасини
“яшил” энергия тамойили асосида изчил кўриб чиқиш ва
қонунчилик базасини такомиллаштириш ҳамда белгиланган вазифалар ижроси устидан
самарали парламент назоратини рўёбга чиқариш муҳим аҳамиятга эга.
🌐
Telegram || 🌐
Facebook