Репост из: Илм-фан | Science | Наука
Бугундан 2024-йилнинг Нобел ҳафталиги бошланади. Бугун тиббиёт ёки физиология бўйича Нобелни ким олганини билиб оламиз. Унгача ўтган йилларда кимлар бу йўналишда Нобел олганини эслаб оламиз
2022-йил: Инсон эволюциясида тадқиқоти учун Нобел берилганди
Швед олими Сванте Пэабога тиббиёт ёки физиология бўйича Нобел мукофотини неандерталлар ва қадимги инсонлар геномлари бўйича ишлари учун берилди. У инсон эволюциясини тадқиқ қилган ва замонавий одамларнинг қадимги гоминидлар билан генетик алоқасини аниқлаган. Пэабо қадимги инсон турларининг ДНКларини тиклаш ва уларнинг эволюцион ўрнини аниқлашда катта ҳисса қўшди. Унинг ишлари инсон саломатлиги ва турли касалликларга бўлган иммунитетни тушунишда муҳим аҳамият касб этди
2023-йил: Каталин Карико ва Дрю Вайсман
2023-йилда тиббиёт ёки физиология бўйича Нобел мукофоти америкалик олимлар Каталин Карико ва Дрю Вайсманга mRNA вакциналарни ишлаб чиқиш борасидаги ишлари учун берилди. Уларнинг тадқиқотлари натижасида mRNA технологиясидан фойдаланган ҳолда COVID-19 пандемиясига қарши самарали вакциналар яратилди. Бу технология нафақат пандемия даврида, балки келажакда ҳам турли вирусларга қарши вакциналар ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин. Карико ва Вайсманнинг ишлари инсон саломатлигини ҳимоя қилишдаги энг муҳим илғор қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
@themantiq