#хушхабар
Аввал хабар қилганимиздек, 2025 йилдан Тошкент~Бухоро йўналишидаги тезюрар поездлар "Каттақўрғон" бекатига тўхтаб ўтади.
10 февраль куни 767Ф ва 768Ф рақамли рейслар билан йўналишини амалга ошираётган "Афросиёб" поезди илк бора бизнинг минтақамизда тўхтаб, йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Тарихий рейсга 10 февраль куни соат 8-04да Тошкентдан Каттақўрғонга ва соат 17-26да Каттақўрғондан Тошкентга қараб чипта харид қилишингиз мумкин. Йўл вақти 3 соатни ўз ичига олади.
Автобус ва енгил машиналарда пойтахтга қатнайдиган каттақўрғонликлар учун 2 соат вақт тежалади. Тошкентдан Каттақўрғонга келмоқчи бўладиган мутахассислар ва ишбилармонлар учун қулай шароитдир.
Янги йилнинг яхши янгилиги учун ташаббускор раҳбарларга ва уни амалга оширган ҳукумат масъул мутассадиларга чексиз миннатдорчилигимизни йўллаймиз.
Тонг. Ўз медиа компанияси
https://t.me/kurganpress