ДЕПУТАТЛАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНДИЛАР
Шаҳримизга ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 32-Самарқанд сайлов округидан сайланган депутат Жасур Шодиев ҳамда шаҳар кенгаши котибият мудири ва депутатлар бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, олиб борилаётган ишлар ва бўлимларда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида яратилган шароитлар ва муаммоларни ўрганди.
Ўрганиш давомида Асаб касалликлари бўлими, туманлараро Перенатал , скренинг маркази, ногиронлар реабилитацияси марказларидаги шароитларни кўздан кечириб, беморлар билан суҳбатлашдилар.
Шуни таъкидлаш жозки, бугунги кунда замонавий диагностика ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган шаҳар Тиббиёт бирлашмаси нафақат шаҳар, балки қўшни туманлар аҳолисига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни дамда бирлашмада аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.