Кунлик вирдлар!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Вирд (вазифа) ҳақида - https://t.me/kunlik_virdlar/337
Админга мурожат : @abusafiya97bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тикувчидан ибрат!!

Бу биродарнинг исми Шариф. Унинг ҳунари тикувчилик. Тасвир соҳиби ундан сўраяпти:
— Шариф, сен тикувчисан ва ҳам ҳофизи қуръонсан, тўғрими?
— Ҳа, алҳамдулиллаҳ.
— Кунлик қиладиган такроринг қанча?
— Икки пора.
— Ҳўп, сен иш билан машғул бўлсанг. Қайси пайтда такрор қиласан ўзи? – деб сўраса,
— Мана шу ерда – дея ёнида турган телефондаги қуръонга ишора қиляпти.

Тасвирга олаётган:
— Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар! Аллоҳга қасам, қуръон на ўқиш ва на иш билан бир-бирига зид келмайди. Қуръон баракадир.. – дея ҳаққига дуо қилиб тугатди.

Бу инсонни иш пайтида ҳам қуръондан узулмай тиловат қилишга нима ундади? Албатта, қуръон тиловатидан топган лаззати, ундан топган баракасидир.

Мен эса буни кўриб Усмон розияллоҳу анҳунинг сўзларини эсладим. У зот шундай деган эдилар:
«Агар қалблар пок бўлганида қуръон тиловатига тўймаган бўлар эди».

Мен ҳам шундай қуръонга боғланиқманми, ўзи қачон ўқидим?

Ҳақиқатда, ҳар бир одам ўзидан сўрайдиган савол.


🤍@kunlik_virdlar


На бошда пана бор ва на оёқда паноҳ.
Ажабки, итоатдан ҳеч бош тортмаслар!

➡️@kunlik_virdlar


​​Фарзандларига дин ўргатишликнинг мукофоти.

Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳнинг халфалари, Мавлоно Масийҳуллоҳ Хон Жалолободий ҳазратлари бир воқеани шундай баён қиладилар:
"Бир киши вафот этди. Унинг аёли ҳар куни тушида уни дўзахда ёнаётганини кўраверди. Беш-олти кун кетма-кет оловда ёнаётганини кўрди. Бир куни у аёл фарзандини мактабга олиб борди ва қори жанобларига: Менинг ўғлимга Қуръони каримни ўргатинг деди. Қори жаноблари: Ўқи, ўғлим! Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алиф, ба, та, са....деди. Ўша кеча аёл эрини жаннатда сайр қилаётганини кўрди ва: Сиз жаннатга қандай кирдингиз? дея сўради. У шундай дея бошлади: Менинг ўғлим мактабда бисмиллаҳни ўқиб, ар-Роҳманир Роҳийм деганида, Аллоҳ таъолонинг раҳмати жўшиб кетди ва дўзах фаришталарига шундай ҳукм қилди: "Бугун унинг боласи Менинг Роҳман ва Роҳийм исмимни тилга оляпти. Мен эса унинг отасини дўзахда ёқайинми? Бас, дўзахдан озод қилиб юборди".
Ҳа, Қуръон таълимининг даражаси бу! Фарзандларини ҳофизи каломуллоҳ қиладиган ва уларга Қуръони каримни ва дини исломни ўргатадиган кишилар баракотлидирлар. Айни шундай фарзандлар ота-она тириклик вақтида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам корларига ярайди.

"Авлаад кў дийн на сикҳаанэ ка вабаал" - Фарзандларга дин ўргатмасликнинг офати - китобидан. 20-бет.

➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ИСТИҒФОР

• «Қалбим тоза» деган жумла - энг кир жумла!

🌟 Аброр Мухтор Алий


➡️@kunlik_virdlar


Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади:

Чамаси уч ёшлар эдим.

Кечаси уйғониб, тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солиб турар эдим.

Бир куни тоғам менга:

"Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?"-деди.

"Уни қандай зикр қиламан?" -дедим.

"Тилингни қимирлатмасдан қалбингда уч марта:

"Аллоҳ мен билан,

Аллоҳ менга назар солиб турибди,

Аллоҳ менинг гувоҳим" дейсан",- деди.

Мен у сўзларни бир неча кун айтдим ва тоғамга хабарини бердим.

У менга:
"Энди уларни ҳар кеча ўн бир марттадан айт", -деди.

Мен уни ҳам қилдим.

Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим.

Бир муддат ўтгандан кейин тоғам менга:

"Мен сенга ўргатган нарсани ёдлаб олгинда, то қабрга киргунча уни давом қил",- деди.

Мен у ишни йиллар давомида узлуксиз қилиб бордим.

Уларнинг ҳаловатини ичимда топдим.

Сўнгра тоғам менга:

"Эй Саҳл!
Аллоҳ у билан бирга бўлган,
Унга назар солиб турган ва
Унинг устидан гувоҳ бўлган одам,
У Зотга осий бўладими?

Маъсиятдан эҳтиёт бўл!" деди.

Кейин мактабга бориб, олти-етти ёшимда Қуръонни ёд олдим.

Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим.

Ейдиган ноним арпа нони бўлди.

Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб, ибодат-ла ўтказадиган бўлдим".

Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса болалар тарбиясига, хусусан руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини яққол кўрсатиб турибти.

📚"Бахтиёр оила"
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўрт калима билан...

➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ниятнинг аҳамияти.

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий ҳафизаҳуллоҳ..


➡️@kunlik_virdlar


Эътибор берсангиз инсонлар дунё ташвиши билан банд, сиз эса охират ибодати билан машғул бўлинг; улар ташқи дунёсини гўзал қилса сиз ички дунёингизни гўзаллаштиринг; улар амалдорларга хизмат қилса сиз олимлар хизматида бўлинг; улар бошқаларнинг камчилигига қизиқса сиз ўз хатоларингиз устида ишланг.

Жума кунингиз хайрли ва баракали бўлсин !

Аллоҳ Уммати Муҳаммадни ҳолини яхши бир ҳолга ўзгартирсин...

➡️@kunlik_virdlar


БАРОАТ КЕЧАСИ. 💐
13- Февралдан 14-Февралга ўтар кеча. 2025-йил.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтдилар:

«Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни Дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».

🌙Бароат кечаси 13-Феврал Пайшанба куни Шомдан 14-Феврал Жума тонгига қадар бўлган кечадир. Бу кеча бедор бўлиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни кечиришликни ва барча эзгу ниятларимизни сўрайдиган вақтдир. Жума куни рўзадор бўлишлигимиз эса жуда катта фазилатдир ин шаа Аллоҳ.
Жума кунги рўза хақида.

https://fiqh.uz/maqola/347

Шу билан бирга эслатиб ўтишимиз жоизки, Шаъбоннинг ўн учинчи кунидан бошлаб 15 кунигача рўза тутиш, яъни уч кун рўза тутишлик афзалдир. Уларни "Бийз кунлари" дейилади. У кунларда рўза тутиш суннатдир.
https://savollar.muslimaat.uz/maqola/36388


➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Имом Бухорий ва биз

Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ билан бизнинг ўртамизда фарқ улар эшитганига амал қилган, биз эса эшитамизу амал қилмаймиз.

➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Истиғфор айтишдаги қоида..

🌟Устоз Хасанхон Яҳё Абдулмажид. ..


➡️@Kunlik_virdlar


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ зикр ҳақидаги хутбаларида инсон «Лаа илаҳа илла Аллоҳ»ни давомли айтиб юраверса, у зикр фазлидан бутун аъзолардан ўтиб қалбга боришини, шу тариқа инсон гуноҳ ва маъсиятлардан қайтишини айтгандилар…


«Мен файз ололмаяпман, деб тасбеҳни ерга улоқтирма. Бармоқ Аллоҳ деса, кун келиб қалб ҳам Аллоҳ, дея бошлайди».

(Маҳмуд Устаусмон ўғли роҳимаҳуллоҳ)

➡️@kunlik_virdlar




#shabon_oyi #roza #vaqtlar

ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌 3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

📿 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".

➡️@kunlik_virdlar


Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийдан нафсни ислоҳ қилиш учун вирд (вазифа, оталаридан ўрганган вирдлари бўлса ҳам) ва яна оила аъзолар билан йиғилганда бажарадиган вирд беришларини сўрашганда, имом Бутий шундай жавоб қилдилар:

"Отам бомдоддан бироз олдин юз марта истиғфор айтиш, бомдоддан кейин юз марта “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиш, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва субҳаналлоҳил азим” лафзида юз бор тасбеҳ айтиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз бор салавот айтиш, Имом нававийнинг вирдларини ўқиш, эрталаб Ёсин сурасини ва қуръондан муяссар бўлганича тиловат қилишга ҳарис эдилар ва бошқаларни ҳам бунга буюрар эдилар".

➡️@kunlik_virdlar


Қанчалар улуғ бу дин!

Бир бўлак хурмо бизни дўзахдан узоқлаштирса...
Садақа Робнинг ғазабини сўндирса...
Икки калима сўз амалларимиз тарозусида оғир тош босса, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳул ъазийм"...
Таҳорат билан аъзоларимиздаги гуноҳларимиз ювилиб тушиб кетса...
Ҳасанотлар ўн баробарга зиёда этилса, савоби орттириб битилса...
Ундай бўлса нега баъзилар жаннатга етишиш ўта қийин ва машаққатли деб ўйлашади?
Аллоҳ таоло бизни, сизни ва жамики мусулмонларни аҳли жаннатлардан айласин...!

➡️@kunlik_virdlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шундай килсангиз Аллох сизни йахши коради

Абдуллох домла...🎧

➡️@kunlik_virdlar


#duo


Кутаётганлар бор Аллоҳим!
Шифони кутаётганлар, чорасини кутаётганлар, насибини, ризқини, яхши хабарни кутаётганлар, ҳузурни, эртани, авфини, ёрдамни, ҳайирлисини кутаётганлар жуда кўп Роббим…
Кутганларнинг юкини енгил ет, Сен «бўл» десанг, ҳамма нарса гўзал бўлади…
Кутганларга кутаётганларининг энг гўзалини насиб қил…

➡️@kunlik_virdlar🦋


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шайтон сендан шикоят қилиб келди..

🌟Устоз Ҳусайн Бухорий..


➡️@kunlik_virdlar

Показано 20 последних публикаций.