❗️Абдураҳмон Ташанов ўзига босимлар бошланганини маълум қилди
Ҳуқуқ фаоли 26 январ куни Тошкент аэропортида паспорти олиб қўйилиб, ўзига ҳақоратомуз муносабат қилинганини айтган. Аввалроқ Ташанов ўзи ҳақида компромат йиғишга уринишаётгани ҳақида хабар қилганди. У энди президентга мурожаат қилмоқчи.
"26 январ куни Ҳиндистонга учаётганида, Тошкент халқаро аэропортида унинг паспортини олиб қўйиб, 1 соатдан ортиқ ушлаб туришган ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлишган."
Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ

«Деҳлига жуда ёмон кайфиятда учяпман. Аэропортда нарсаларимни титиб ташлашди, паспортимни олиб қўйиб, бир соатдан ортиқ ушлаб ўтиришди. Ечинтириб, чотимгача текширишди. Ўта ҳақоратомуз муносабатда бўлишди. Кимга шикоят қиламан, ҳатто билмайман.
Аэропорт ходимларининг юз-кўзида хижолатчилик сездим. «Ака, хизматчилик, сизни таниймиз» дейишди. Бунақанги ҳақоратомуз муносабатдан сўнг ортга қайтмоқчи бўлдим, шеригим шаштимдан қайтарди. Шарафсизлар.
Ҳуқуқ ҳимоячиси бўла туриб, ўзгалар ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шарафсизлар олдида ожиз қолдим. Соғлиғимга путур етди, ўтган ҳафта шифохонадан чиққандим. Минг лаънат!» — деб ёзган ҳуқуқ фаоли.
Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ