❗️
Самарқандда табиатга 800 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқландиЭкология вазирлиги инспекцияси ходимлари томонидан Зарафшон дарёсида ноқонуний равишда қум шағал қазиб олиш билан шуғулланиб келаётган гуруҳ аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, улар томонидан табиатга етказилган зарар миқдори 800 млрд сўмдан ортиқни ташкил этмоқда.
Маълумот учун: Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 14-сонли фармонига асосан
2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё дарёлари ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий
жорий этилган.
Батафсил 👉 КУН ЯНГИЛИКЛАРИ