Бахт манзили
Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради.
Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак, хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди.
Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди.
Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан ширин суҳбат қуришди.
Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ", деб сўради. Уй эгалари:
— Бахтлимиз, - деб жавоб беришди.
Мусофир эса ҳайрон бўлиб, " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз", деса
уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми?
Менинг бахтим оилам, оқила рафиқам, фарзандларим, бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир.
Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди.
~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга ёқди, мен сиз билан қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир.
Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди.
У мусофир инсон қиёфасида кириб келган бахт экан.
Саодат Қурбонова.
@konspektor