Конспект


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


"Агар аёлингиз болаларингиз билан уйда қолса, оилангиз камроқ даромад қилади, лекин бойроқ бўлади." (таржима)
***
1960-йиллардан бошлаб АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларида феминизмнинг кучайиши билан гендер роллари ўзгариб, аёллар ишчи кучига кенгроқ қўшила бошлади, уйида иззат топиб ўтирган аёллар кўчага чиқарилди. Бу ўзгариш ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан катта таъсир кўрсатди, ажралишлар сонининг ошиши ва оилавий тузилмаларнинг ўзгариши, яъни жамиятда ёлғиз онали (ёки кам ҳолатларда ёлғиз отали) оилалар кўпайиши шулар жумласидан. Бу ҳақида инглиз тилида ишончли манбалардан олинган мақолалар ва статистик маълумотлар талайгина.

Тадқиқотлар шунни кўрсатадики, тўлақонли оилаларда, яъни ота ва она томонидан тарбияланган болалар ёлғиз она томонидан ўстирилган болалардан ўртача юқорироқ академик натижаларга эришади, камроқ ҳуқуқбузарлик қилади ва психологик барқарорлик жиҳатидан устун бўлади. Ёлғиз оналик эса, айниқса, ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан боғлиқ ҳолда, болалар ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган. Албатта, бу барча ҳолларда ҳам шундай бўлади дегани эмас, баъзи ёлғиз оналар (ёки оталар) фарзандларини жуда муваффақиятли тарбиялай олишади. Лекин бундай ҳолатлар умумий статистикада жуда камчиликни ташкил қилади.

Ачинарли томони, эндиликда муаммо фақат фарзанд тарбияси билан боғлиқ эмас, балки унинг кўлами кенгайиб, масаланинг бошқа томонлари ҳам пайдо бўла бошлаган. Бугунги кунда АҚШ ва Европада эркакларнинг ижтимоий ролини қайта кўриб чиқиш масаласи кўтарилмоқда. Масалан, эркаклар орасида депрессия ва ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари аёлларникидан юқорироқ. Аёлларнинг касбий имкониятлари кенгайгани сари, баъзи эркаклар ўз ўрнини топишда қийинчиликка дуч келмоқда. Шунинг учун "эркаклик инқирози" ва эркаклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзулари баъзи социологлар орасида долзарб масалага айланган.

Ҳўш, биз қандай хулоса қилишимиз мумкин?
Ривожланаётган мамлакатлар Ғарб тажрибасидан ўрнак олиши табиий, лекин ҳар қандай ижтимоий ислоҳотнинг узоқ муддатли оқибатларини ҳам инобатга олиш керак. Масалан, оилавий қадриятларни бузмасдан туриб, гендер тенглиги ва иқтисодий тараққиёт ўртасида мувозанатни топиш муҳим. Агар ривожланган мамлакатларнинг ўтиш жараёнида йўл қўйган хатоларидан сабоқ олинмаса, худди шундай муаммоларга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Интернетдан.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

10k 1 140 148

Аллоҳ розилиги учун саҳарликка турганларни Қиёмат куни Аллоҳ ҳам рози қилсин!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


•Роббимиз - Аллоҳ
•Динимиз - Ислом
•Қибламиз - Каъба
•Айёмимиз - Жума
•Фарзимиз - Намоз
•Қарзимиз - Закот
•Орзуимиз - Ҳаж
•Амалимиз - Савоб
•Тилимиз - Тақво
•Нафратимиз - Зино
•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли Иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Аёл киши олаётган молини нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас.  Чунки, унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Дунёдаги энг қиммат неъмат;

- Иброҳим алайҳис салом отаси мусулмон бўлишини орзу қилиб ўтди

- Нуҳ алайҳис салом ўғли  мусулмон бўлишини орзу қилиб ўтди

- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом амакиси мусулмон бўлишини орзу қилиб ўтдилар. 

Бироқ Аллоҳ (уларнинг қилган исёнлари туфайли, улардан) юз ўгирди..

Аллоҳ азза ва жалла сизни ва  ота-онангизни ҳамда фарзандларингизни сўрамасангиз ҳам мусулмон қилди.  Бу дегани,  сизга ҳатто Иброҳим,  Нуҳ ва Муҳаммад алайҳимус саломларга берилмаган олий неъмат иноъм этилди,  деганидир.

"Аллоҳ инсонларга нисбатан фазлу карам соҳибидир. Лекин,  одамларнинг кўплари шукр қилмаслар" - Ғофир сураси,  61-оят

Маъмур Мухтор

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Ота-онанинг дуоларини “яроқлилик муддати” бўлмайди. Улар бу ҳаётдан кетишсада, уларнинг дуоларининг баракоти бутун умр давомида сенга ҳамроҳлик қилиб қолади.

Икром Шариф

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

21k 2 493 272

ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ?

1️⃣ —
хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️⃣ — кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади.
3️⃣ — шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️⃣ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️⃣ — бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️⃣ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️⃣ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️⃣ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️⃣ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
🔟 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради.
1️⃣1️⃣ — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
1️⃣2️⃣ — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
1️⃣3️⃣ — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
1️⃣4️⃣ — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
1️⃣5️⃣ — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
1️⃣6️⃣ — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
1️⃣7️⃣ — кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
1️⃣8️⃣ — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
1️⃣9️⃣ — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
2️⃣0️⃣ — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
2️⃣1️⃣ — у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
2️⃣2️⃣ — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
2️⃣3️⃣ — севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
2️⃣4️⃣ — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради.
2️⃣5️⃣ — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
2️⃣6️⃣ — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
2️⃣7️⃣ — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
2️⃣8️⃣ — садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
2️⃣9️⃣ — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
3️⃣0️⃣ — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
3️⃣1️⃣ — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларингиз ва ибодатларингизни қабул қилиб, Райёнида хуш қилсин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Pepsi 2L ichib, qopqoq ostidan Mirinda 1L yutib oling!

Pepsi va Mirinda sizlarni muqaddas Ramazon oyi bilan muborakbod etadi!

Pepsi va Mirinda kechki dasturxonlaringizni yanada fayzli bo'lishi uchun aksiyani boshladi:

1. Sariq qopqoqli 2 litrli Pepsi ichimligini xarid qiling.
2. Qopqoq ostidagi maxsus QR-kodni toping.
3. Qopqoqni eng yaqin tarqatish punktiga olib keling va 1 litr Mirindani sovg'a sifatida qabul qiling!

1 litr Mirinda sovg'a sifatida olish tartibini bilish uchun PepsiCo.Uz saytiga kiring yoki +998 71 200 07 77 raqamiga qo'ng'iroq qiling. Qopqoqni o'zingiz bilan olishni unutmang!

Har bir oqshomingiz yorug'lik, mehr va lazzatli lahzalarga to'la bo'lsin

Узнать больше

#reklama


Шифокор Жобир Ал Белуш (буйрак касаллигини даволаш бўйича мутахассис) шундай дейди:
— Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Огоҳлантираман иложи борича нафсимизни жиловлаб, ифторлик вақтида газли сувларни ичманглар! Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз тайёрлаган шарбат ичайлик.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Ғамлар эзиб юбордими?

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:
– Айтингчи, мени қийнаётган бу ғам–ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.
– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди. Киши донишмандга қараб:
– Марҳамат сўранг! – деди.
– Сен дунёга келган вақтингда сани қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.
– Йўқ,
– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:
– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.
Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.
Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

АЛЛОҲ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРНИ МУКОФОТЛАР. (Оли Имрон 144)

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

АЛБАТТА САБР ҚИЛУВЧИЛАРГА МУКОФОТЛАРИ БЕҲИСОБ БЕРИЛУР. (Зумар 10)

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Авазхўжа Бахромов  таржимаси

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Аёллар орзусидаги магазин очилган экан. Аёллар у ерда истаган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоисида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкин эмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш.

Кейин аёл уйғониб кетибди.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Рамазоннинг иккинчи Жумаси муборак бўлсин азизлар!

Барчага Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барча мусулмон ахлига соғ-омонлик ато қилсин.

Аллоҳ оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Рўзаларимиз, намозларимиз, закот ва ибодатларимизни даргохида қабул қилсин!
Умрингизнинг  ҳар  бир  куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.

Жума айёмингиз муборак бўлсин, азизлар!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар:

1 Азон айтилган вақтда.
2 Қуръон ўқилган вақтда.
3 Каъабани кўрган вақтда.
4 Ёмғир ёғаётганда.
5 Душманга йўлиққанда.
6 Зулм кўрганда.
7 Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда.
8 Фарз намозини тугатганда.
9 Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда.
10 Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида.
11 Ражаб ойининг биринчи кечаси.
12 Шаъбон ойининг 15 - кечаси.
13 Арафа кунида.
14 Рамазоннинг кеча ва кундузида.
15 Ифтор вақтида.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Рамазон рўзасини тутишнинг баъзи фойдалари.

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўза туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
3. Ҳавои нафсни синдириш.
4. Шайтонга қаҳр кўрсатиш.
5. Рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
6. Гуноҳлар тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8. Рўзадор сабр-бардошли киши сифатига эга бўлади.
9. Раҳм-шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилиши ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).

Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.

Ҳадиси шарифда «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган

Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!

Рамазон ойининг 13 - тонгини ҳам қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ!  Аллох рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳ ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин. Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият ато этсин!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Умрага борувчиларга тавсиялар

Хабарингиз бор, ҳозирда “Умра” зиёратига боришда фирмалар сони кўп ва таклифлар ҳам хилма-хил.
Нархлар диапозини 750$ дан бошлаб 2000$ долларгача. Индивидуал тур, яна ҳам қўшимча қулайликлар талаб қилинса нархлар ортиб бораверади.
“Агар ота-онангиз учун “Умра” сафарини ҳадя қилмоқчи бўлсангиз ёки ёши катталар “Умра” га боришмоқчи бўлса қимматроқ турни танлаганингиз маъқул. Арзон пакетлар пулига яраша арзон, аксар меҳмонхоналар ҳарамдан узоқроқ, хоналар кичикроқ, кроватларнинг кўрпа ва ёстиқ жилдлари синтетикадан тикилган, ётилганда бадан қизийди ва бу катталар учун ноқулайроқ. Хоналар асосан 4 кишилик, ҳаммом ва ҳожатхона ҳам битта, у ерга ибодат учун борилади деманг, ёшларга бу қийинчилик туғдирмайди, аммо ёши улуғлар учун бу ноқулай ҳолат. Таомлар масаласида ҳам ёши катталар учун ёқимсиз ҳолатлар бор. Шу сабаб арзон пакетлар иложи борича ёши катталар учун тавсия қилинмайди.

Стандарт турлар нархи асли 1500$ дан бошланади, меҳмонхона ва авиабилет нархларига қараб нарх кўтарилиши ёки тушиши мумкин. Меҳмонхона муаммо эмасдир деманг, фасл, икки шаҳарга бориладиган давлат делигациялари, сиёсий жараёнлар сабаб меҳмонхона нархлари ошиб боради ва жойлар сони чекланади.
Фасл дейилганда Рамазон, Қадр кечалари мисол.
Давлат делегациялари дейилганда бирон бир давлат президентларининг ташриф буюриши (камида 4-5 минг одам билан борилади ва бу томонлар келишувига қараб 1-2 ой давом этиши мумкин).
Сиёсий жараёнлар дейилганда авваллари Саудия ёпиқ бўлган мамлакатлар учун очилиши тушунилади. Масалан Эрон учун Саудия йиллар давомида ёпиқ бўлган, ҳозир сиёсий жараёнлар ўзгариб Эрон учун Саудия ўз эшикларини очди. Эрон эса ўз навбатида жуда кўп меҳмонхоналарни энг камида 6 ой учун аввалдан тўлов билан банд этди. Бу жараён эса нархлар ошишига таъсир қилмай иложи йўқ.

Хўп одамлар 400 долларга ҳам бориб келишаяпти, фирмалар чегирма билан арзон нархлар беришаяпти дейишингиз мумкин, тўғри айтаяпсиз. Бу бозордаги бетартиблик, тажрибаси йўқ фирмаларнинг ақлсиз демпинг сиёсати ва стратегиянинг йўқлиги меваси. Аммо бу ҳар доим ҳам арзон нархга яхши сервис дегани эмас. Арзон нархда “Умра” таклиф бўлаяптими, фирма рейтингини текширинг, ишончли танишлар тавсиясига амал қилинг, шунда чегирмадаги нарх билан шубҳали арзон нархни ажратиш имкони бўлади. Биздан арзон нархда “Умра” сўраганларга ишончли, синовдан ўткан дўстларни кўрсатамиз.

“Умра” га борувчиларга тавсиялар:
Таги қалин янги шиппак ёки оёқ усти очиқ орқаси берк оёқ кийим олинг. Ҳарам мармарлари совуқ, оёқдан совуқ ўтиб кетади. Шиппакда юришга қийналсангиз чешка ёки қалин пайпоқ олинг.
Ниқоб тақганингиз маъқул, одам кўп жой, барибир юқумли касалликлардан ҳимояланган маъқул. (Амалларни бажариб бўлингач тақилади)

SIM - карта, меҳмонхонадан ҳам, аэропортдан ҳам олмаганингиз маъқул. Меҳмонхоналар атрофида SIM - карта буткалари бор, ўша ердан иложи борича Mobly компаниясиникини олинг.
Агар ота-онангизни юборган ёки бирга борган бўлсангиз, автолокацияни ёқиб қўйинг. Иложи борича меҳмонхона ташриф қоғозини ёнингизда олиб юринг.
Булардан ташқари кичик, лекин қалин жойномоз, доимий сув олиб юриш учун енгил сумка олиб юринг. Чунки асосий вақт Ҳарамда ўтказилади ва жуда кўп ибодат қиласиз.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!


Саҳийлик

Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотамтойдан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Ҳаёл қилдим дейди Хотамтой: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахаллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!

Показано 20 последних публикаций.