Репост из: Олтин воҳа
Тошкент вилояти маркази — Нурафшон шаҳри ҳарбий гарнизонга айланяпти(ми?)
2021 йил 5 январдаги тегишли фармони билан ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун Уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидан озод қилинган Музаффар Салиев орадан ўн кун ўтиб, Нурафшон шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
2017 йил 5 июлга қадар М.Солиев мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Назаримда, ҳарбий-ҳоким мудофаа тизимининг шахсий таркибини Нурафшон шаҳрига сафарбар этишни режа қилган. Шаҳардаги турли хил масъул лавозимларга собиқ ҳарбийлар тайинланмоқда.
Жумладан, Халқ таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Исраилов Бахтиёр Сангинович — Нурафшон шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Б.Исраиловни маълумоти бўйича мутахассислиги — хаво-десанти тактика командирлиги. У узоқ йиллар давомида Қуролли кучлар тизимида турли лавозимларда фаолият юритган. Мудофаа вазирлиги батальон командири лавозимда хизмат олиб борган вақтида «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Шунингдек, Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига — Кахаров Баходиржон Бахромович тайинланган. Б.Кахаров Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти тамомлаган ва узоқ йиллар давомида Қуролли Кучлари тизимида офицер лавозимларида харбий хизматни ўтаган. М.Солиев Уй-жой коммунал хўжалик вазири бўлган вақтда (2017-2021 йиллар) Б.Кахаров вазирликда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлган.
Бундан ташқари, собиқ ҳарбий О.Закиров Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмасига тайинланган ва худди шу каби собиқ ҳарбийлар О.Жуманов ва Х.Омоновлар ҳам ҳокимликда масъул лавозимларда ишлайди.
@oltin_voha