Олтин воҳа – Тошкент вилояти

@oltin_voha Нравится 3
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Таҳлил ва кузатувлар, фикр ва мулоҳазалар
Мобиль мухбир: @vohamuxbirBOT
Реклама ва тижорий ҳамкорлик учун: t.me/oltinvoha1
E mail: mediaoltinvoha@gmail.com
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
04.08.2018 00:10
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
14 427
подписчиков
~8k
охват 1 публикации
~150.3k
дневной охват
~21
постов / день
55.3%
ERR %
106.11
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
1603 упоминаний канала
321 упоминаний публикаций
980 репостов
Nuriddin Zaynitdinov
НУРАФШОН ЗИЁСИ
OCHILDI DOMLA
📚BIZNING KUTUBXONA📚
НУРАФШОН ЗИЁСИ
НУРАФШОН ЗИЁСИ
НУРАФШОН ЗИЁСИ
НУРАФШОН ЗИЁСИ
НУРАФШОН ЗИЁСИ
NURAFSHON 4- IDUM FAOLIYATI
OKMK Yoshlari
OLMALIQ 7/24
Parkent tumanidagi 45-maktab
Бир шингил
Angrenmadaniyat
Визорий
Mufasa™
Компромат СНГ
Каналы, которые цитирует @oltin_voha
Нигоҳ
Nasafnews.uz | Rasmiy kanal ®
Bloger Shahnoza
Нигоҳ
Kun.uz | Rasmiy kanal
Kun.uz | Расмий канал
Huquqiy axborot
Yoshlar kundaligi
Rasul Kusherbayev
Latipov
IPC
Angrenmadaniyat
LPA | Chet tillari agentligi
КЎРОЙДИН
Ostonov Minbari
Bahodir Ahmedov
Xushnudbek.uz
Piskent tumani hokimligi
BU KUN-THIS DAY
Chirchiq Markaziy Masjidi
Sarhad.uz
Alimoff
Yangiyo'l shahar
Art gallery
Art gallery
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
#Дайжест

@qurama_market каналида бугун савдода:

🚗Олмалиқ шаҳрида Спарк автомобили сотувда...

🏘Паркент туманида 16 сотихли ҳовли уй харидорини кутмоқда...

🏬Янги Бўка деҳқон бозоридаги нархлар эълон қилинди...

👨‍💼Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларига савдо вакили керак...

🏢Бекобод шаҳрида таъмирланган хонадон сотилади...

Кўрсатилган маҳсулотлар ва хизмат турлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги каналга ўтинг👇👇

t.me/qurama_market
Читать полностью
Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида газ, свет ва сув билан боғлиқ хабарлар

#газ_свет_сув

Бекобод шаҳри
11-12-13-14 даҳаларда "Металлург", "А.Икромов" ва "Ўзбекистон"
кўчаларида 24-июнь куни 9:00 дан 11:00 гача электр энергия таъминотида узилишлар бўлади.

Янгийул шаҳри Мустақиллик, Лаззат, Мевазор, Рамадон ва Лаззат МФЙ ҳудудларининг айрим қисмларида ҳудудларини электр энергия таъминоти билан таъминловчи кабел тармоғида шикастланиш юзага келгани сабабли электр энергия таъминотида узилишлар юзага келган.

Қибрай тумани Салар шахарчаси "Фидокор"," Фаровон", "Маърифат", "Мирзо Улуғбек" ва "Янгийўл" маҳаллаларида соат 20:00 дан 21:00 гача электр энергия таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Оҳангарон шаҳри барча маҳалла фуқаролари йиғинида 2021 йил 23 июн куни соат 8:00 дан, 25 июн куни соат 18:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бекобод шаҳри 11-12-13-14-15-64-65-80-81-даҳаларда, “Металлург”,"Муқумий" ва “Янги ҳаёт” МФЙларида вақтинча сув таъминоти тўхтатилади.

Зангиота тумани Мевазор маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган. Шунингдек, Дехқонобод МФЙ, Маданият МФЙ, Аччисой МФЙ, Зарафшон МФЙ, Чинор МФЙ айрим қисмида электр энергия таъминоти билан вақтинчалик узилишлар бўлади.

@oltin_voha
Читать полностью
Муаммони ҳал қилишнинг Тошкентча усули: Олмалиқ ва Оҳангаронни устидан кулишаяптими?

Пойтахтнинг "Салар" ариғидан оқиб ўтадиган сувдан чиқаётган бадбўй ҳидлар ҳақида икки ойдирки, тортишувлар бўлаяпти. "Сувоқава" айбни ўзига олмаяпти, хусусий корхоналар ҳам биз сассиқ ҳидни чиқармаяпмиз, деяпти, хуллас, бош вазир ўринбосари иштирокида комиссия тузилиб, ҳолат ўрганилаяпти.

Айтишларича, комиссия бир қатор эҳтимолий вариантлар устида ишлайди. Хусусан, “Салар” оқова сув тозалаш иншооти ва “Салар” канали бўйида жойлашган ва белгиланган нормаларга риоя қилмаган ҳолда ишлаб чиқариш чиқиндиларини оқова сув тармоғига ташлаётган корхоналарни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Охангарон тумани ҳудудидан зарур ер участкаси ажратган ҳолда кўчириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Стоп. Олмалиқ ва Оҳангаронда иккинчи сорт инсонлар яшайдими? Устимиздан қотаяпсизларми? Ўзи Тошкент-Андижон йўлининг 25-километридаги улкан чиқиндихона етиб ортади.

Қолмишига, 4 та цемент заводи, тери заводи, АГМК, Кимё заводидан таралаётган "ёқимли" ифорлар Тошкент воҳасини бадбўй ҳидга тўлдириб тургани етар?

Энг алам қиладигани, очиқ-ойдин шундай муҳокама қилиниши ҳақидаги баёнот. Пойтахт вилояти аҳолисини ерга уриш бу!

Сассиқ заводларингни бизга кераги йўқ!!!

@oltin_voha
Нигоҳ
Энди бадбўй ҳид чиқмайдими? Тошкентдаги “Салар” оқова сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганиш учун бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилди. Комиссия 10 июлга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича ўрганиш олиб боради: ➖ “Салар” оқова сув тозалаш иншооти ва “Салар” канали бўйида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқ оқова сув иншоотига уланганлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни ташлаш бўйича нормаларга амал қилиш ҳолати; ➖ ҳудуддаги корхоналар тегишли экологик ҳамда санитария қоидаларига мос равишда фаолият юритаётганлигини ўрганиш ва таҳлил қилиш; ➖ “Салар” оқова сув тозалаш иншоотининг фаолияти белгиланган талабларга мувофиқлиги, шу жумладан уни модернизация қилиш орқали сақлаб қолиш ёки аҳоли яшаш пунктига яқин бўлмаган бошқа ҳудудга кўчириш масаласини ўрганиб чиқиш; ➖ “Салар” оқова сув тозалаш иншооти ва “Салар” канали бўйида жойлашган ва белгиланган нормаларга риоя қилмаган ҳолда ишлаб чиқариш чиқиндиларини оқова…
Читать полностью
⚠️Россия парламенти мигрантларга доир янги қонунни маъқуллади

Россия Федерация Кенгаши барча меҳнат мигрантларини бармоқ изларини топшириш ва тиббий кўрикдан ўтказишга мажбур қиладиган қонунни маъқуллади.

📲Ягона федерал санитария-эпидемиология маълумотлар базаси яратилади, унда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг тиббий кўриклари ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тўпланади.

Ҳужжат РФда яшаш гувоҳномаси (ВНЖ), ишлаш учун рухсатнома ёки меҳнат патентини олишни истаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни давлат ёки шаҳар муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказишга мажбур қилади.

🏬Ҳозир ишлаш учун келган чет элликлар патентни олиш учун ҳужжат топширганда бармоқ излари ва тиббий кўрикдан ўтадилар. Бошқа мақсадларда ёки ЕОИИ бўйича шерик-давлатларидан келган фуқаролардан бу талаб қилинмас эди.

@oltin_voha
Читать полностью
#тиктокданимагаплар

"Савиянг йўқ, билиминг йўқ, илминг йўқ, китоб ўқимайсан..."🤦‍♀

Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи асослари дарслигидан.

@oltin_voha
Вилоятда таниқли брендларнинг спорт кийимларини ишлаб чиқариш режалаштириляпти

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Жанубий Кореянинг “YOUNGONE CORPORATION” корпорация асосчиси Кихак Сунг билан учрашди.

Ушбу корпорация — 40 йилдан кўпроқ вақт мобайнида тайёр тикув маҳсулотлари, пойабзал ва турли хилдаги техник текстиль маҳсулотлари ишлаб чикариш соҳасида дунёдаги “биринчи рақамли” корпорация ҳисобланади. Шу билан бирга, “NIKE”, “ADIDAS” ва “LACOSTE” каби дунёнинг энг таниқли брендларига тайёр кийим-кечак етказиб бериб, йиллик экспорт ҳажми 3 миллиард долларга тенг.

Вилоятда замонавий, тайёр кийим ишлаб чиқариш фабрикасини қуриш лойихаси учун 6 миллион доллар инвестиция ажратилади. Бунинг натижасида 700 та янги иш ўрини яратилади.

@oltin_voha
Читать полностью
Ўрмон хўжалигига раҳбар бўлган собиқ ҳокимлар

Қашқадарёда ўрмон хўжалиги раҳбари қизни ишга олиш учун бир кечага тўшакка таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалди. Жазосини олади, ҳолат бўйича суриштирув кетяпти.

Ўрмон хўжалиги билан боғлиқ қизиқ бир жиҳат эътиборимни тортди. Ўзбекистонда икки вилоятнинг собиқ раҳбарлари айни пайтда ўрмон хўжалиги бошлиғи вазифасида ишлайди.

Президент Андижонга борганида вилоятнинг собиқ ҳокими Қобилжон Обидов ўрмон хўжалиги раҳбари эканлигини билиб олдик. У интервью бериб, яхши гапларни айтибди.

Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Уммат Мирзақулов айни пайтда Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишламоқда.

Ўрмон хўжалиги қандай иш? Яшил табиат, ов, ёввойи ўрмон, нафақа чиққан ҳокимлар учун баайни боп жой. Лекин, унда сирли сукунат бор, муҳташам қадамлар жаранги эшитилмайди. Жамиятдан узилишга, тарки дунё қилишга бир амрдек жаранглайди кимнидир бу лавозим билан сийлаш.

Ўрмонда нима бўлади? Тўлки, бўри, илон, чаён, қўй, эчки, мол. Тасаввур қилаяпсизми, Криловнинг масалларини ўқиб, мағзини чақишга бундан ҳам зўр жой йўқ.

@oltin_voha
Читать полностью
"Коррупционерлар қора рўйхати шакллантирилади" дейиляпти. Қизиқ, бу рўйхатга тушмаслик ва ундан чиқиш ставкаси қанча бўлар экан-а? Ишқилиб, нархи жуда қиммат бўлмасин-да, агар кўтариб юборишса яна оддий халққа жабр бўлади. Янада кўпроқ талашадими, деймизда 😀

Бундан ташқари, мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиб, 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилар экан. Назаримда, бу коррупционерлар учун акцияга ўхшаяпти. Тезроқ улгуриб қолинг, жаноб коррупционерлар!

Энг қизиқ жойи эса, давлат хизматчиларини вояга етмаган фарзандлари ҳам даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиши тизими жорий этилиши 🤦🏻‍♂️ Вояга етмаган шахсда мажбурий декларация қилинадиган қандай даромад ва мол-мулк бўлиши мумкин?🤔

@oltin_voha
Bloger Shahnoza
Коррупционерлар қора рўйхати шакллантирилади, давлат хизматчилари даромадлари декларация қилинади, ишга қабул фақат очиқ танлов асосида бўлади, раҳбар кадрлар мажбурий ротацияси йўлга қўйилади – коррупцияга қарши ўта аҳамиятли ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди! Президент топшириғи билан коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратишга қаратилган Фармон ва қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Ҳужжатлар қабул қилинса, қуйидагилар амалга ошади: ✅ Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши белгиланиб, унга киритилган шахсларга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади. (масалан, бундай шахсларнинг давлат хизматига қабул қилиниши, мукофотлар билан тақдирланиши, назорат остида бўлган корхоналар акцияларига эгалик қилиши тақиқланади) ✅ 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий…
Читать полностью
Ўрта чирчиқлик мебель ишлаб чиқарувчиларга хушхабар!

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мебелсозликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжат имзоланди (21.06.2021 й., ПҚ-5155-сон). Президент қарорига кўра, ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Шундан, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Саидовул қишлоғида 25 гектар ер майдони ажратилади. Бу республика бўйича бошқа вилоятларга нисбатан энг кўп ажратилаётган ер майдони. Вилоят ҳокимлиги ўн кун муддатда мазкур ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилишини таъминланиши лозим.

Кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган айрим хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

@oltin_voha
Читать полностью
Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллар уч кунга ёпилади

Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган "Федерация Кубоги" мусобақаси муносабати билан 23, 24 ва 25 июнь кунлари Чимён ҳамда Чорвоққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими фармойишига кўра, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 "Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони" автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида ("Бочка" номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 "Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли"нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида ("Фаровон", "Арбат", "Чинарис", "Ходжикент" кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқаролар йўлни 4Р11 "Ғазалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони" орқали айланиб ўтишлари мумкин.

@oltin_voha
Читать полностью
#инсайд

⚡️ Инсайдерларимизга кўра, коррупцияга қарши кўрашиш бўйича революцион ҳужжатлар тайёрланиб, яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларда қуйидагилар назарда тутилади:

➖ коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Унга киритилганларга бир қатор чекловлар ўрнатилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади;

манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгиланади, уларга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади;

➖ коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади;

➖ кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини ҳар 5 йилда ротация қилиш механизми киритилади;

➖ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича ваколатлари кенгайтирилади.

👉@nigoh_01
Читать полностью
#мулоҳаза

Фазогирнинг иқрори

1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдалигида қуйидаги гаплар ёзилган:

"Мен реал инсонман. Ҳиссиётга берилмайдиган шахсият эгасиман. Отамнинг уйини тарк қилганимда йиғламадим...
Севимли мушугим ўлганида йиғламадим...
НАСА агентлигидан иш топганимда йиғламадим...
Биринчи бор ой сатҳига оёқ қўйганимда йиғламадим...
Аммо ойдан туриб ерга боққанимда маҳзунлик ва ғам томоғимга тиқилди. Ҳўнграб йиғладим. Америка байроғини ой сатҳига санчишга ҳаракат қилдим. Нега йиғлаганимни биласизми?

Сабаби шуки, ой билан ер орасидаги шу кичкина масофадан ерга боққанимда нуқта сингари мовий, ҳақир, чегаралардан, ранглардан, ирқ ва жинслардан холи ерни кўрдим. Ўзимга-ўзим: "Биз инсонлар нега урушамиз?! Нега бир-биримизни ўлдирамиз?! -дедим. Бош бармоғимни ернинг рўпарасига қўйдим. У ерни тўлиқ қоплади. Мен бу жаҳолат, кўрлик ва биз ғарқ бўлган таъассуб учун ҳўнграб-ҳўнграб йиғладим!".


Мулоҳаза сиздан, қадрдон!

@oltin_voha
Читать полностью
Kun.uz жамоаси баёноти

👉 https://kun.uz/77001033

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Олмалиқда “Дельфин” аквапарки барчани чорлайди

🏊‍♀🏊🏊‍♂Ёзнинг иссиқ кунларида муздек сув ҳавзасида чўмилишга нима етсин? ОКМК Ижтимоий объектлар бошқармаси тасарруфидаги “Дельфин” аквапарки Сизларни чорлайди.

🏊🏊‍♀ Ушбу дам олиш маскани ҳар куни соат 10.00дан соат 20.00гача барча учун хизмат кўрсатади.

❌Душанба санитар куни.

📝 Аквапарк фаолиятига доир саволлар шикоятлар ёки таклифларингиз бўлса @IOB_OFFICIAL_bot манзилига ўз фикрингизни йўлланг.

🏖Марҳамат, азиз мехмонлар сизларни кутиб қоламиз.


ИОБ раҳбарияти

@oltin_voha
Читать полностью
#Дайжест

@qurama_market каналида бугун савдода:

🚗Ангрен шаҳрида Нексия...

👷🏻‍♂️"Оҳангароншаҳаргаз" ишга таклиф қилади...

🏢Бекобод шаҳрида хонадон сотилади...

📲Янги редми нот 9 телефони...

🏢Сергелида 4 хонали уй...

🏛Уйингиз учун травертин ишлари...

🏠Ўрта Чирчиқда 15 сотих 11 хонали уй 'https://t.me/qurama_market/414?single' rel='nofollow'>сотилмоқда...

Кўрсатилган маҳсулотлар ва хизмат турлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги каналга ўтинг👇👇

t.me/qurama_market
Читать полностью
Гениально. Санжайни ишлари самимиятми ёки пиарми, халқ баҳо беради. Шаҳар ҳокимлиги зўр юриш қипти. Ҳар ким ўз ишини қилса-да... 😂

@oltin_voha
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдиради

Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади.

Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралади.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Читать полностью
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

"Толибон" – остонамизда. Улар Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилоятининг 6 туманини қўлга киритганини айтмоқда.

Балх билан Мозори Шариф ораси 30 километр. Мозори Шариф Афғонистондаги ўзбек дисапорасиниг таянч нуқтаси. Абдурашид Дўстум жангларда яраланиб, хорижга чиқиб кетгани айтилмоқда.

Аввалроқ
ўзбеклар зич яшайдиган Фарёб вилояти толиблар қўлига ўтган эди. Воқеаларнинг бундай ривожланиши яхшиликдан дарак эмас...

Тинчлигимизга кўз тегмасин!

@oltin_voha
Читать полностью
Оҳангарон тумани ҳокими ҳарбий либосда ҳудудларни айланиб, олис Эртошсой қишлоғига борди. Бу ерда 37-умумтаълим мактаби учун 192-ўринли қўшимча бино ва спорт залини қурилишига старт 'https://t.me/ohangaronthokimligi/9318?single' rel='nofollow'>берилди.

@oltin_voha
#Муносабат
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сўз эркинлиги ё бор бўлади ёки йўқ – бошқариладиган сўз эркинлиги демократия эмас!

Бир воқелик бўлаётганда томонингни, тарафингни маълум қилиб қўй, дейди ота-боболаримиз. Машҳур Kun.uz нинг бугунги сукунати сўз эркинлиги ҳавосидан нафас олаётган барчани сергак торттираяпти. Сабабларини барчамиз тушуниб турибмиз...

Юртимизда интернет журналистика байроқдори бўлган нашрнинг бу тахлит "юмшоқ эътирози" медиа оламини тийиб қўйишлар, таъсир чорасини сақлаб қолишга охирги уриниш бўлаётганини билдиради.

Ҳа, ҳозир Ўзбекистонда сўз эркинлигининг ҳал қилувчи палласи! Айни шу дақиқаларда келгуси беш йилликда вазият қандай бўлиши ҳақида узил-кесил хулоса қилиш мумкин бўладиган қарорларга келинади.

Расмий доиралар жим, АОКА жим, Комил Алламжонов бош бўлган фонд жим. Ҳамма бу махфийлик ортида қандай кучлар турганини яхши билади, буёғи ўт билан ўйнашишдай гап.

Аммо, ҳақиқат жамоли ҳаммасидан муҳим ва заруриятдир. Халқимиз эндиликда воқеаларга жим қараб ўтирмайди. Ижтимоий тармоқларни ўқинг, билдирилаётган фикрларга қулоқ тутинг!

Биз Kun.uz томонидамиз! Журналистикани тинч қўйинглар.

@oltin_voha
Читать полностью