Турар жой массивларидаги яшил ҳудудларни бетонлаштирганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан бетонлаштириш ва тупроқ билан қопланган турар жой массивлари ҳудудида қурилмалар ўрнатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Кўп қаватли уйларни қуришда оқова, ёмғир ва техник сувлар билан суғориш тизимларини ўрнатиш мажбурий бўлади.
___
Турар жой массивларида яшил ҳудудлар аллақачон йўқ қилиб бўлинган, кўплаб ҳудудлар бетонлаштирилган ва қурилишлар гуллаб-яшнамоқда.
Бундан ташқари, мажбурий ёмғир суви йиғиш ва суғориш тизимларини ўрнатиш ҳақидаги талаб қанчалик бажарилади? Бу тизимларни лойиҳалаш ва назорат қилиш механизми аниқ белгиланмаса, бу қарор ҳам бошқалари каби қоғозда қолиб кетиши мумкин.
Қурилиш компаниялари ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасидаги келишиб олиш ҳолатлари ҳам бу ислоҳотларнинг самарадорлигига жиддий таъсир қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Қураверамиз, бузаверамиз...
@jurnalistuz