Jurnalistuz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"
Реклама:
Мурожаат учун: @jurnalistuz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Март ойида кучли магнит бўронлари кузатилади!

Мутахассисларнинг таъкидлашича, март ойида бир нечта кучли магнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда. Бу об-ҳавога таъсирчан одамларда бош оғриғи, қон босими ошиши ва холсизлик каби ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундай кунларда кўпроқ илиқ сув ичишни, стрессдан қочишни, кўпроқ дам олишни ва қон босимини назорат қилишни унутманг.

___

Аввалари магнит бўрон деган тушунча, деярли, йўқ эди. Ҳозир ёши катталаримиз ва айрим ёшлар билан ўтирсангиз, дарров "вой "давлениям" ошибди, магнит бўрон таъсир қилаяпти, шекилли", дейишади. Камига ҳаммасини қўлида телефон, бу хабарни ўқиб, ошмаганиники ҳам ошиб кетадида. Бу хабарни қон босими бор, ёши улуғларга юбориб ўтирманг)))

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қўй боқишда барака бор!

Битта қўй 10 йилда 1024та бўларкан...

Қўй барокатлидир. Ҳар санада бир ёки икки марта қўзилайди. Қурбон байрамларида ва бошқа пайтларда ҳам жуда кўп сўйилади, аммо сони камайиб кетмайди. Чунки улар саҳар вақтида ухламайди. тасаввуф алломалари қўйнинг ана шу сабаб билан барокатли эканини маълум қилганлар.

____

Буни ўқигандан кейин соат 10-11:00 гача ухлайдиганларни асло қўйга ўхшатманг, қўй хафа бўлади. Шунчаки уйга барака берувчи ҳайвонни, уйқу билан баракасини қочирувчиларга қиёсламанг.

@jurnalistuz


Ўзбекистонлик фуқаро Сеулдан 5 млн доллар нақд пулга квартира сотиб олибди.

***

Россияда ҳашаматли уй-жой сотиб олиш бўйича ўзбекистонликлар топ учликка кирди

2024 йилда норезидентлар харид қилган ҳашаматли уй-жойларнинг 15 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келди.

Биринчи ўринда беларуслар — 21%, иккинчи ўринда қозоғистонликлар — 18%.

___

Шу уйларни сотиб олаётганлар, катта эҳтимол билан Ўзбекистондаги қурилишларни қилаётган тадбиркорлар бўлса керагов? Қўл учида қурилаётган уйларида ўзлари яшамасдан, халқимга бўлаверади деб, ўзлари чет элдан уй олишаяпти, шекилли?

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ана_холос

Каналга салкам 10-15 та эшакни сўйиб ташлаб кетилганлиги айтилмоқда

Бу гўштлар айнан қаерга ва қайси таомхоналарга кетишаётганини билиб бўлмайди. Кўчадан овқатланаётганда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Билмасдан эшак гўштини истеъмол қилаётган бўлишингиз мумкин.

Ҳолат Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани "Шўрак" қишлоғида бўлганлиги айтилмоқда (09.03.2025).

____

Эшакни сўйган икки оёқли эшшакларнинг ўзларига жиддийроқ чора кўрмаса бўлмайди. Муборак кунларда шу ишни қилганлардан инсоф кутиш хато. Иймонсизда инсоф нима қилсин!?

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана гулларнинг тақдири.
Шунча пулга гул олиб, кейин отадиганлар ўзимизни қора кўзлар. Бу гулларни юқоридаги статистикага даҳли йўқ.

@jurnalistuz


Эркакларимизга осон бўлмаяпти. Дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида Ўзбекистон топ-10ликка кирди

Ҳисоб-китобларга кўра, 8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларга айланган.

Таққослаш учун Болгарияда битта гул букети нархи 1,8 долларга баҳоланган.

___

Ўзбекистонда гулчилар 8 мартда роса бойишадида. Кечаги байрам кўпчилик эркакларни чўнтагига, ҳатто юрагига ҳам чангал солди. Фақат гул билан қутилган бўлса майликуя...

@jurnalistuz


“Ташаббусли бюджет”да тарғибот босқичи бошланди

8–10 март кунлари “Ташаббусли бюджет” доирасида сараланган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилилади.

Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, овоз бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, тарғибот босқичи жорий этилди.

__

Битта таклиф, тарғибот босқичида аёллар кучидан фойдаланинг. Ишонинг, улар энг яхши тарғиботчи, исбот учун уларни ижтимоий тармоқлардаги бугунги "история" ва постларига қаранг. Телеграм, Facebook, Instagram ва You tubeга киринг, эркакларни тополмайсиз)))

Аёллар ҳамиша жамият ва давлат, энг муҳими оилалар бахтига омон бўлишсин.🌹

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юришди ва подъездга ташлаб кетишди...

Участковойлар шокка тушишди: тез тиббий ёрдам медиклари беморни подъездда қолдиришган ва "унга энди ҳеч нарса ёрдам бермайди, у барибир ўлади" дейишган.

Маълум бўлишича, бирорта касалхона 4-даражали онкологик касали бор беморни қабул қилишни хоҳламаган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари беморни тақдир измига ташлаган.

——-
Шаллақи ўрис аёлни ишдан олишларини талаб қиламан.

@jurnalistuz


Кам ухлайдиганлар кўп касал бўлишади

Агар сиз кам ухласангиз сизни холсизлик, хотира ёмонлашиши, тери қариши, қон босими ошиши, қандли диабетга чалиниш хавфи, иммунитет сустлашиши, юрак касалликларига дучор бўлишга мойиллик ошиши каби аломатлар кутиб турибди.

Шунча касалликни орттириб олмаслик учун, яхшиси вақтида ухланг...

Ухлаш керак экан деб, ёстиқни қариндоши бўлиб олманг, мутахассислар 8 соатлик уйқуни тавсия қилишган, амал қилинг.

Хайрли тун ҳали ҳам телефонда "ухла" деса ҳам ушбу постни ўқиб ўтирганларга)))

@jurnalistuz


🇺🇿Ўзбекистон озиқ-овқат энг арзон давлатлар йигирмалигига кирди

Жорий йил бошида Ўзбекистон озиқ-овқат нархлари индекси бўйича дунёда 139 та мамлакат орасида 18-ўринни эгаллади.

Мамлакат учун индекс қиймати 26,6 ни ташкил этди.


__

Нарх-наво арзон эканку юртимизда, нега халқимиз буни ҳеч сезмайди. Нолийвермай статистикага қаранг, Ўзбекистонда энг яхши ишлайдиган тизим шу бўлса керак?

@jurnalistuz


⚡️⚡️Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

____

Кўплаб ташкилотларда аёлларимизга мукофот пули берилди, яна чиройли гуллар ва совғалар топширилди. Лекин мен 14 январда эркакларга мукофот пули ёзилганини эслай олмаяпман, ҳатто дам олиш ҳам берилмайди. Эркаклар ҳам одам(ми?).

Ҳурматли аёллар, яна бизни кўролмаяпти, деб койиманг, эркак мукофот пули олса ҳам, аёллар кармонига тушади, биз сизларни ўйлаяпмиз. Ҳурматли депутатимиз Алишер ака шунақа масалаларни кўтарсангиз бўлмайдими, "халқни косаси"ни тинч қўйиб)))

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркияда сотиб юборилган қизлар Ўзбекистонга қайтарилди

Тошкент вилояти ИИББ Туркия полицияси билан ҳамкорликда хорижга сотиб юборилган 2 қизни Ўзбекистонга қайтаришди.

_

Сотилаётган қизлар ўзларини сотилиб кетаётганини сезишмаганми ё сезмасликка олишганми? Агар иккинчи тахмин тўғри бўлса, ота-онаси қизларидан хавотир олиб, ИИБга хабар беришганов? Майли, муҳими қайтишибдику, қизлар хафа бўлишмаган бўлса бўлди.

@jurnalistuz


Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди – Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.
___

Давлатимиз раҳбари тўғри қарор қабул қилдилар. Чунки прокурор ва ички ишлар секторларга ўтганидан буён жиноятлар сони ортиб кетди. Солиқ тушумлари билан эса солиқчилар эмас, маҳалла раислари шуғулланишяпти.

@jurnalistuz


Очиқлик сиёсатида ОАВнинг таъсири ортиб бормоқда

Бугунги йиғилишда жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага
яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!”,

- деган Шавкат Мирзиёев.

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биз кўп бора «Enter Engineering» компанияси томонидан ишчиларга маошлари вақтида тўлаб берилмаётгани ҳақида ёзган эдик.

Ушбу ҳолатга ОКМК АЖ Бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсановнинг изоҳи

@jurnalistuz


"Жўжани кузда санаймиз!"

Бандлик вазирлигига "Янги Тошкент" қурилиши лойиҳаси учун иш ўринлари бўйича 3500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Вазирлик эълон қилган иш ўринлари, юқори ойлик маош, уч маҳал овқат ва ётоқхона билан таъминлаш сабабли жозибали бўлган.

Аммо, фуқаролар ишламаётган рақамлар ҳақида шикоят қилишди. Вазирлик буни қўнғироқлар сонининг кўпайиши билан изоҳлади ва қўшимча қулайлик яратиш мақсадида телеграм-бот ишга туширилди.
____

Қурилиш учун катта ойлик ваъда қилинаётган бўлса-да, хусусий сектор томонидан олиб бориладиган қурилишларда ишчилар кўпинча ойлик маошларини олишда қийналаётган ҳолатга кўп гувоҳ бўлганмиз.

@jurnalistuz


#кун_тарихи

🇺🇿 4 МАРТ—ЎЗБЕКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН.

Илоҳим, юртимизда зилзила ва бошқа офатлар юз бермасин. ФВВ ходимлари фақат байрам нишонлаб юраверсин. Айтганча, барча ФВВ ходимларига байрам муборак!

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари — ноодатий кадрлар

Мудофаа вазирлиги "ҳаво лочинлари"нинг машғулоти видеоларини эълон қилди.

__

Бу кетишда актёр-актрисаларимизга нон қолмайдиёв!?

@jurnalistuz


Ўтган йилда юртдошларимиз дори-дармонга 19,7 триллион сўм сарфлаган

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати мамлакатимиз бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди.

Хабарда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Шундан 15,7 трлн. сўмдан ортиқ маблағ импорт қилинган ва қарийб 4 трлн. сўм маҳаллий дори воситаларига сарфланган.

__

Энг кўп сотилгани тинчлантирувчи ёки юракка ичиладиган дори воситалари бўлса керак!? Бу дориларни ичиш учун сабаблар бисёр, масалан, шифокор ёнига кирган бемор, камида 500минглик дори рецепти билан қайтиб чиқади. Натижада...

@jurnalistuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШни бизга жуда сеҳрли диёр қилиб кўрсатиш, мақташ шарт эмас. Бориб келганлар жуда мақтагани йўқ…

Ўзимизга келадиган бўлсак, бизга рўмол ўраганлар ёқмайди. Чачини ёйиб, кўзимизни қувнатиб юргани бизга маъқул.

@jurnalistuz

Показано 20 последних публикаций.