Пахтакор туманида хонаки ўрдак етиштириш йўлга қўйилди
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Ўрдак — серҳаракат, сув ҳавзаларида ва яйловларда озиқланувчи, гўшти юмшоқ ва мазали парранда тури. Ўрдаклар кичик гавдаси, калта оёқлари ва бўйни, турли ранглари билан ажралиб туради.
Ўрдак деярли барча мамлакатларда, айниқса, Хитой, Индонезия ва Вьетнамда жуда кўп учрайди. Вояга етган эркак ўрдак вазни 3—4 кг, макиёни 2,5—3 кг бўлади. Берадиган маҳсулотига қараб ўрдаклар гўшт, гўшт-тухум ёки тухум-гўшт йўналишига ажратилади. Ўрдак асосан гўшт учун етиштирилади. Гўшти майин, мазали, парҳез маҳсулот ҳисобланади. Хўжаликларда зотли ўрдаклар асосан Пекин ўрдаклари билан ифодаланади.
Кичик фермер хўжаликлари ва хусусий хўжаликларда оқ Москва, Украина оқ ва кулранг ўрдаги ҳамда Хакикемпбелл ва бошқа зотлар боқилади.
Пахтакор туманида ҳам табиий шароитда ўрдакларни кўпайтириш йўлга қўйилди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан Пахтакор туманида йўл ёқасида жойлашган 28-К-1 коллекторининг 6 километр масофасида ўрдакларни парваришлаш ва етиштириш учун жой ажратилди.
Жиззах вилоят мелиоратив экспедицияси бошқармаси бошлиғи Орзибек Холбековнинг таъкидлашича, янги ташкил этилган ўрдак етиштириш хўжалигига 500 дона ўрдак олиб келиниб, бугунги кунда парваришланмоқда. Келажакда ўрдаклар сонини 20 мингтагача етказиш режалаштирилган.
Шунингдек, Пахтакор туманида йўл ёқасида жойлашган 28-К-1 коллекторининг 6 километр масофасидаги жойларда ўрдак етиштириш истагида бўлганларга ерлар берилиши Орзибек Холбеков томонидан маълум қилинди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi