Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах шаҳрининг Нурлиобод маҳалласи муаммолар гирдобида қолмоқда
Бугунги кунда Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бироқ Жиззах шаҳрининг Нурлиобод маҳалласи аҳолиси ҳануз қатор муаммолар гирдобида қолмоқда.
@jizzaxviloyatihokimi
Бугунги кунда Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ташаббуси билан ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бироқ Жиззах шаҳрининг Нурлиобод маҳалласи аҳолиси ҳануз қатор муаммолар гирдобида қолмоқда.
Мактабдаги муаммолар🇺🇿Каналга уланиш:
Маҳаллада жойлашган Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 13-сонли умумтаълим мактабида ҳозирги кунда 522 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Аммо мактабнинг моддий-техник базаси талаб даражасида эмас.
Жумладан, мактабнинг мажлислар зали таъмирталаб аҳволда, пол ҳалигача бетон қопламаси билан қопланган.
Тадбирлар ўтказиладиган залдаги ўриндиқлар яроқсиз ҳолатга келиб қолган.Мактаб кутубхонасидаги шарт-шароитлар талабга жавоб бермайди.
Йўлаклардаги электр шитлари очиқ ҳолда туради, бу эса ўқувчи ва ўқитувчилар учун хавф туғдиради.Мактаб ташқарисидаги болалар қўл ювиш жойи санитария талабларига мутлақо жавоб бермайди.
Шунингдек, мактаб маъмурияти ҳовлидаги ташландиқ жойни ободонлаштириб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ мактаб биносини тўлиқ таъмирлаш масаласи ҳали ҳамон очиқ қолмоқда.
Инфратузилма муаммолари
Нурлиобод маҳалласи инфратузилмаси ҳам қониқарли аҳволда эмас. Хусусан, ички кўчалардаги оқова сув тармоқлари чиқиндилар ва тупроқ билан тўлиб кетган. Бу ҳолат санитария талабларига зид бўлиб, аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Маҳалла кўчаларига янги ўрнатилган бетон устунларга ҳали электр кабеллари тортилмаган.
Баъзи кўчалар таъмирталаб бўлиб, ёғингарчилик пайтида йўллар лой ва кўлмаклар билан қопланади, бу эса аҳолига ноқулайлик туғдиради.
Қатор кўчаларга трансформатор ўрнатилган бўлса-да, электр кабеллари уланмагани сабабли ҳали ишга туширилмаган. Бу эса аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиб, энергия таъминотида муаммолар келтириб чиқармоқда.
Қабристондаги муаммолар
Маҳалла ҳудудида жойлашган Сўлоқли қабристони ҳам эътиборга муҳтож. Қабристон назоратчиларига кўра экилган дарахтларга сув етказиб бериш учун артизан қудуғи қазиш зарур.Қабристон ҳудудида ёритгич чироқлар мавжуд эмас, бу эса тунги назоратни мураккаблаштиради.
Кириш қисмида автомашиналар учун жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилган, бу эса келувчилар учун ноқулайлик туғдирмоқда.
Жиззах шаҳрининг Нурлиобод маҳалласи ҳануз қатор муаммолар гирдобида қолмоқда.
Тегишли масъуллар ўз йўналишлари бўйича мазкур ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб, уларни босқичма-босқич бартараф этишлари шарт.
@jizzaxviloyatihokimi