Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах вилоятида спорт соҳасини ривожлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди
Жиззах вилояти ҳокимлигида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йиғилиш вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида ўтказилиб, унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, соҳанинг малакали мутахассислари, шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарлари иштирок этди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти ҳокимлигида спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Йиғилиш вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида ўтказилиб, унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, соҳанинг малакали мутахассислари, шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарлари иштирок этди.
Спорт соҳасидаги камчиликлар танқид қилинди
Йиғилиш давомида вилоят ҳокими соҳадаги камчиликларга алоҳида эътибор қаратди. Масъул шахсларга кескин танқидий эътирозлар билдирилиб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошаётган мутасаддиларга жиддий огоҳлантириш берилди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг спорт соҳасига жавобгар ўринбосари Акмал Савурбаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамовга мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик
Йиғилишда олимпия ва паралимпия ўйинларига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинди. Спортчиларни халқаро мусобақаларга муносиб тайёрлаш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва юқори натижаларга эришиш учун барча имкониятларни сафарбар этиш муҳимлиги таъкидланди.
Спорт мактаблари фаолияти таҳлил қилинди
Ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолияти ҳам вилоят ҳокими томонидан танқид остига олинди. Мавжуд ҳолат қониқарсиз деб баҳоланиб, мазкур спорт мактаблари раҳбарларига ёшларни спортга жалб этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ишни тўғри ташкил этиш топшириғи берилди.
Спорт федерациялари олдига янги вазифалар қўйилди
Йиғилиш якунида спорт федерациялари раҳбарларига федерациялардаги спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорликни ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Танқидий-таҳлилий муҳокама натижалари асосида спорт соҳасини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi