Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида камчиликлар бартараф этилмоқда-ми?
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бир неча кун аввал берилган танқидий видеолавҳалардан сўнг, бозор ичи ва унинг атрофида ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Тозалаш, тартибга солиш ва харидорлар учун янада қулай муҳит яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, бозор ҳудудида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар ҳамон мавжуд.
Жумладан:
Бетартиб расталар – сотувчиларнинг муайян жойда эмас, балки ҳар хил жойларда савдо қилиши;
Транспорт ҳаракати муаммоси – бозор атрофида тирбандликлар кузатилмоқда;
Ҳаридорлар учун қулайликлар етишмовчилиги – пиёдалар йўлакларининг бетартиб ва камлиги.
Бозор маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар амалга оширлиши керак.
Улар бозор инфратузилмасини яхшилаш ва савдо муҳитини янада қулай қилиши зарур.
Мутасаддилар томонидан жамоатчилик фикри инобатга олинган ҳолда ишларни янада самарали ташкил этиш керак.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi