#савол_жавоб
❓Савол: Ўғлимни мошинасидан наркотик топишди. Иш хужжатларида "Лассети" русумли автомобилдан 755 грамм "Гашиш" моддаси борлиги аниқлангани ва Ўғлимни Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғотилган. Шу масалага тушунтириш берсангиз. Қандай ёрдам берса бўлади?
✅Жавоб: Бу холатда шахсга Жиноят кодексининг 273-моддасининг 5-қисми, яъни "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш"га суйиқасд қилиш айби қўйилмоқда.
Бу нима дегани? Шахс кўп миқдорда "Гашиш" моддасини сотишга уринганликда айбланмоқда. Бу қилмиш "ўта оғир жиноят" хисобланиб ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бу холатда Шахсга қандай ёрдам берса бўлади? Амалиётда бундай холатлар тергов ёки суд терговларида Жиноят кодексининг 276-моддасига (Гиёвандлик воситаларини сотиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) қайта малакаланиш холатларига гувох бўлганмиз. Шунинг учун бу холатда Шахс "Гашиш" моддасини сотишга эмас балким бошқа мақсадларда (дейлик шахсий истеъмол қилиш учун) сақлаганлигини исботлаб берса (истеъмол қилган бўлса суд-тиббий экспертизаси аниқлаб беради) бу ишни 276-моддага қайта малакалашга асос бўлади.
Жиноят кодексининг 276-моддасига қайта малакалаш Шахсга нима беради? Бу моддага қайта малакалаш Шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга асос бўлади, яъни шахсга қамалмасдан очиқда қолиш имкониятини яратади.
🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev
📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot