Jinoyat huquqi||Bobur Otaboyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси катта ўқитувчисининг шахсий телеграм канали.
Каналда Жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқга доир масалалар ёритиб борилади
Мурожаат учун: @bobur_otaboev_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


🧐 Жиноятчи қочса, жавобгарликдан қутула оладими?

Кўпчиликда шундай фикр бор: агар шахс жиноят содир этиб, яшириниб юрса, бир муддатдан кейин у жазодан қутулиб қолади. Аслида-чи?

📌 Жиноий жавобгарликка тортиш муддати – бу шахсни жазога тортиш мумкин бўлган энг узоқ муддатдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига кўра, бу муддат жиноятнинг оғирлигик даражасига боғлиқ:

🔹 ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун – 2 йил,
🔹унча оғир бўлмаган жиноятлар учун – 4 йил,
🔹 Оғир жиноятлар учун – 8 йил,
🔹 Ўта оғир жиноятлар учун – 14 йил.

👀 Агар жиноятчи бу муддат ичида қўлга тушмаса (жиноят иши қўзғатилмаса), у жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Лекин бу қоида ҳамма жиноятларга тааллуқли эмас! Масалан, терроризм, геноцид (Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар), Президентига тажовуз қилиш, шпионаж ва шу каби бошқа жиноятлар учун жавобгарлик муддати йўқ.

⚖️ Демак, ҳар қандай ҳолатда ҳам қонундан қочиб қутулиш қийин!

🔰Бизга қўшилинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юборинг👇
@bobur_otaboev_bot


🟦🟦🟦🟦

☄️☄️☄️Advokat, TDYU o'qituvchisi Hazratali Qudratillayevning @Hazratali_uz telegram kanaliga a'zo bo'ling.

Mazkur kanal orqali quyidagilar berib boriladi👇👇👇

➡️ tergov, sud, jinoyat, biznes va fuqarolik huquqi, moliyaviy xavfsizlik bo’yicha oid qonunchilik yangiliklar;

➡️ Eng dolzabr masalalar yuzasidan taniqli huquqshunoslar ishtirokida mahorat darslari;

➡️ Viktorinalar va qiziqarli ma'lumotlar;

➡️ Huquqga oid bepul vebinarlar;

➡️ tergov, sud, jinoyat, biznes va fuqarolik huquqi, moliyaviy xavfsizlikga doir darsliklar, o'quv qo'llanmalar va monografiyalar.

Kanalimizga a'zo bo'ling: t.me/Hazratali_uz


#янгилик_дайжест

❗️Ўзбекистонда “йўл безорилиги” ва дрифт учун жавобгарлик белгиланди


Қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолатлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

🔹 бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш;
🔹 ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпаниши (дрифт);
🔹 ўз йўналишида ҳаракатланиш йўлагида сабабсиз уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартиш (бунда махсус ажратилган жойлар бундан мустасно);
🔹 йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки бошқа ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматсизликни ифода этувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш.

💰 Ушбу қоидабузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм) миқдорида жарима ва (ёки) 1 йилдан 2 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

📄 Агар бундай ҳуқуқбузарликни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахс содир этса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади.

📈 Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар учун жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараварига (1 млн 875 минг сўм) оширилди.

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#янгилик_дайжест

Автомобилда қоидабузарлик содир этилса энди жарима баллари хисобланади ва жарима баллар 12 дан ошса олти ойгача "права лишен" бўлади!

⚡️21.02.2025 куни Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди (бу қонунни барча асосий нормаларини кейинги постларда тахлил қилиб чиқамиз).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 34-1-моддаси билан тўлдирилди. Ўнга кўра қуйидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилса жарима баллари хисоблаб борилади:

-тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозлаш;

-Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

-Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш;

-Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш;

-Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

-Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши;

-транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

-Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

-Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

-Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

- Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

-Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

-Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш.

Транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилар экан. Лекин хали унақа тартиб белгиланганича йўқ! Қизиқ, а! Қонун билан тартиб белгиланган, лекин тартиб хали йўқ!)

Ички ишлар вазирлигини берган маълумотига кўра жарима баллари фақат ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб маъмурий жавобгарликка тортилсагина хисобланар экан.

P.S. Жудаям қизиқ ишлар бўляпти раис бува😉

Айтганча, кимга каналимда ёритилаётган мавзулар қизиқ бўлса ўшанга постларимни юбориб қўйишиз мумкин!

🔰
каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#янгилик_дайжест

Автомобилни маст ҳолатда бошқаришга (01га) жиноий жавобгарлик белгиланди!

⚡️21.02.2025 куни Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди (бу қонунни барча асосий нормаларини кейинги постларда тахлил қилиб чиқамиз).

❇️Жиноят кодекси "261-1-модда. Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқариш ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаш" моддаси билан тўлдирилди.

Энди, Ҳайдовчилар транспорт воситаларини мастлик ҳолатида (алкогол, наркотик, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидага мастлик) бошқарганлиги

ёки

мастликка текширувдан ўтишдан бош тортганлиги маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса;

👉уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинади (права лишен бўп кетади),
👉икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (ойликни 10-30 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинади)
👉 икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш (қамалади) билан жазоланади.

Бу нима дегани? Олдин ичиб маст холатда ушланса (01 бўлса) хайдовчи маъмурий жавобгарликга тортиларди ва жазо сифатида праваси лишен бўларди. Хозир хам бу тартиб сақланиб қолади, лекин бир йил ичида яна бир бор шу холат такрорланса энди шахс маъмурий жавобгарликка эмас жиноий жавобгарликка тортилади ва хатто уч йилгача қамалиши мумкин! Зўр, а)😄

P.S. Ичувчиларга ёмон бўлдида😁

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


❓Кузатувчидан савол:

Assalomu alaykum. Shu holatda nima uchun 126 prim moddaning 7 qism g bandini olmayapti, tushintirb beroliszmi


✅Жавоб:

Жиноят кодексининг 126-1-моддасининг (Оилавий (маиший) зўравонлик) 7-қисми "г" бандида "Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса" деган оғирлаштирувчи норма мавжуд.

Бу нормани ЖК 103-моддаси билан фарқи объектив томонидадир. Мазкур таркибларнинг оқибати бир хил бўлсада 103-модданинг объектив томонида жабрланувчи соғлигига хеч қандай шикаст етказилмайди, 126-1-модданинг 7-қисми "г" бандида эса жабрланувчига оғир тан жарохат етказиш қасди мавжуд бўлиб етказилган оғир тан жарохит оқибатида ўлим келиб чиқади.

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


❓Шахс ўз жонига қасд қилса бошқа бировни жиноий жавобгарликга тортса бўладими?

Уч нафар вояга етмаган фарзанди бўлган келин ҳудуддаги фермер хўжаликлари далаларида ишлаб, кунига 60 минг сўм атрофида пул топган. Топган пули қўлидан тортиб олинган ҳолда мунтазам калтаклаб келинган аёл бу тазйиқларга чидай олмасдан ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Суд қайнота ва қайнона, шунингдек, аёлнинг турмуш ўртоғи ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятини содир қилган деб топди.

🔰Жиноят кодексининг 103-моддасига кўра "Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, –
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади"

P.S. Хотин экан нима десам кўтаради деб камситавериш ва хақоратлайвериш керак эмас. Жавобгарлик бор!

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


Репост из: Huquq maktabi (Hazratali.uz )
⚡️ Barcha fuqarolar uchun "Jinoyat-protsessual huquqi" va "Jinoyat huquqi" fanlari bo'yicha onlayn kurs uchun yangi guruh ochilmoqda.

Dars vaqti: Haftaning toq kunlari, 20:00 da.

📆 Haftada 3 marotaba

Dars 80 minutni tashkil qilinadi

📝 Darslik va NHH asosida o'tiladi

👨‍🏫 O'qituvchi: Surprise!

⌛️Shoshiling! Doimgidek, joylar soni cheklangan 🙂. Bitta guruhda (20 ta o'quvchi)

⚠️⚠️⚠️ Birinchi dars bepul!

💵 Kurs narxi - 249 ming so'm

Roʻyxatdan oʻtish uchun @Hazratali_uz_admin ga murojaat qiling!

@Huquq_maktabi_hazratali_uz


Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Батафсил 👉 Ўқиш

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


Репост из: Hazratali.uz
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

@Hazratali_uz


#савол_жавоб

Савол: Ўғлимни мошинасидан наркотик топишди. Иш хужжатларида "Лассети" русумли автомобилдан 755 грамм "Гашиш" моддаси борлиги аниқлангани ва Ўғлимни Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғотилган. Шу масалага тушунтириш берсангиз. Қандай ёрдам берса бўлади?

Жавоб: Бу холатда шахсга Жиноят кодексининг 273-моддасининг 5-қисми, яъни "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш"га суйиқасд қилиш айби қўйилмоқда.

Бу нима дегани? Шахс кўп миқдорда "Гашиш" моддасини сотишга уринганликда айбланмоқда. Бу қилмиш "ўта оғир жиноят" хисобланиб ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу холатда Шахсга қандай ёрдам берса бўлади? Амалиётда бундай холатлар тергов ёки суд терговларида Жиноят кодексининг 276-моддасига (Гиёвандлик воситаларини сотиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) қайта малакаланиш холатларига гувох бўлганмиз. Шунинг учун бу холатда Шахс "Гашиш" моддасини сотишга эмас балким бошқа мақсадларда (дейлик шахсий истеъмол қилиш учун) сақлаганлигини исботлаб берса (истеъмол қилган бўлса суд-тиббий экспертизаси аниқлаб беради) бу ишни 276-моддага қайта малакалашга асос бўлади.

Жиноят кодексининг 276-моддасига қайта малакалаш Шахсга нима беради? Бу моддага қайта малакалаш Шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга асос бўлади, яъни шахсга қамалмасдан очиқда қолиш имкониятини яратади.

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


👉Мана бу холатда турмуш ўртоғини урганлик учун жавобгарликни амалиетдаги мисолини кўришингиз мумкин!

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#савол_жавоб

❓Савол: Турмуш ўртоғини урганлик учун қандай жавобгарлик бор
?

Жавоб: Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.


‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#янгилик_дайжест

❗️Ёввойи хайвонларни уй шароитида сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди.



📘Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс "92-1-модда. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш" номли модда билан тўлдирилди.

⚡️ Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.


каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#савол_жавоб

“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди.


❗️Интернет оламида Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққан, деб хабар берилмоқда.

❓Ўз ўзидан табий савол туғилади! Саломатликдаги муаммолар туфайли озодликка чиқса бўладими?!

✅Жавоб: Ха, бўлади. Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан "Ҳукм чиқарилганидан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим"дир.

☝️Оғир касаллик дейилганда Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида бор кассаликлар назарда тутилади.
Масалан: Сил касаллиги, Хавфли ўсмалар, Жигар цирози ва бошқалар.


каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7Мб
🔰Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати тасдиқланди.

P.S. Жиноят кодексининг 241-1-моддасига асосан "Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш" учун жиноий жавобгарлик белгиланган

каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


Репост из: @salayevilmiymaktab
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#замонавий жиноят ҳуқуқи ва AI...

АҚШнинг Флорида штатида судя дастлабки суд мажлисида ҳимоячиларга тахмин қилинган жиноятнинг виртуал симуляциясидан далил сифатида фойдаланишга рухсат берди.

Судя ва суд процессинининг бошқа иштирокчилари ўзини ҳимоя қилиш ҳолатини (зарурий мудофаа) қайта тиклаш учун Oculus Quest 2 VR дубулғалари (шлем) билан таъминланган.

Адвокатнинг ғояси - суд залидаги барчага судланувчининг ўша пайтдаги ҳолатини кўрсатиб бериш эди.

Жумладан адвокат шундай дейди:
- “Биз судя, прокурор ва гувоҳга наушниклар бердик ва судя менинг мижозимнинг нигоҳи билан, маст зиёфатчилар қуршовида бўлганида нимага қарши турганини ўз нуқтаи назаридан кўра олди (ҳис қила олди).

Мижозим унга бўлган ҳужумдан ўз ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш учун тажовузчининг қуролини тортиб олиш кераклигини ҳис қилди”.

VR симуляциясига рухсат бериш судя томонидан ишнинг тугатилиши ёки ҳакамлар ҳайъати муҳокамасига юборилишини аниқлайдиган дастлабки суд мажлисида берилган.

Агар иш ҳакамлар ҳайъати муҳокамасига ўтса, суд февраль ойида давом этиши кутилмоқда.

P.S. Дунё давлатларида қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни аниқлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш тобора фаоллашиб бормоқда. Ва нафақат...


#жиноят_ҳуқуқи

Жиноят ҳуқуқи принциплари

🎯 Жиноят ҳуқуқи принциплари нима?

✔️Жиноят ҳуқуқи принциплари – бу жиноят ва жазо масалаларида давлат қандай йўналишда иш олиб бораётганини белгилайдиган асосий қоидалардир. Улар жиноят учун жавобгарлик чегаралари, шакллари ва асосларини аниқлаб беради.

☝️Бу принциплар жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ҳуқуқий қарашларини ўзида акс эттиради ҳамда давлатнинг жиноятларга қарши курашдаги умумий йўналишини белгилайди.

☝️Жиноят ҳуқуқи қуйидаги принципларга асосланади:

✅қонунийлик;
✅ фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
✅демократизм;
✅инсонпарварлик;
✅одиллик;
✅ айб учун жавобгарлик;
✅ жавобгарликнинг муқаррарлиги.


P.S. Жиноят ҳуқуқининг энг муҳим принципларидан бири – "Қонунсиз жавобгарлик йўқ" (лат. nullum crimen sine lege). Бу принцип биринчи марта 1789 йилда Францияда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясида расман эълон қилинган.

каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


#таҳлил #янгилик_дайжест

❇️Жорий йилнинг 1 январидан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга расман рухсат берилди!

❗️Мазкур фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лекин,

☝️Жиноят кодексининг 278-моддасида "Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш"га жиноий жавобгарлик белгиланган.

❗️Бу дегани, хозирда мазкур фаолиятни лицензияга асосан амалга оширишни бошланган тақдирда ҳам жиноий жавобгарлик келиб чиқади.

✅Мазкур фаолиятни тўлақонли йўлга қўйиш ва тартибга солиш учун Жиноят кодексининг 278-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

❇️Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


#янги_йил_2025

Ассалому алайкум, ҳурматли обуначилар!

Янги йил кириб келмоқда, ва бу кунлар ҳар биримиз учун янги имкониятлар, орзулар ва мақсадларга йўл очувчи муҳим бир даврдир. Ушбу байрамда сизнинг ҳуқуқий билимигиз ошиши, адолат ва қонунларга риоя қилишга бўлган интилишингиз янада мустаҳкам бўлишига ишонаман.

2024 йил барчамизга тинчлик, фаровонлик ва муваффақият олиб келсин. Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида сиз билан бирга янги ютуқларга эришиш ниятимиз бор.

Шу йилда, "Жиноят ҳуқуқи" канали сизга янги ва қизиқарли маълумотлар, фойдали маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий янгиликларни етказиб беришда давом этади.

🌟 Янги йил ҳаётингизга адолат ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин! Барчангизга бахт ва омад тилайман!

✨ Янги йилингиз муборак бўлсин! ✨

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

Показано 20 последних публикаций.