Jinoyat huquqi||Bobur Otaboyev


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Тошкент давлат юридик университети Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси катта ўқитувчисининг шахсий телеграм канали.
Каналда Жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқга доир масалалар ёритиб борилади
Мурожаат учун: @bobur_otaboev_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Huquq maktabi (Hazratali.uz )
⚡️ Barcha fuqarolar uchun "Jinoyat-protsessual huquqi" va "Jinoyat huquqi" fanlari bo'yicha onlayn kurs uchun yangi guruh ochilmoqda.

Dars vaqti: Haftaning toq kunlari, 20:00 da.

📆 Haftada 3 marotaba

Dars 80 minutni tashkil qilinadi

📝 Darslik va NHH asosida o'tiladi

👨‍🏫 O'qituvchi: Surprise!

⌛️Shoshiling! Doimgidek, joylar soni cheklangan 🙂. Bitta guruhda (20 ta o'quvchi)

⚠️⚠️⚠️ Birinchi dars bepul!

💵 Kurs narxi - 249 ming so'm

Roʻyxatdan oʻtish uchun @Hazratali_uz_admin ga murojaat qiling!

@Huquq_maktabi_hazratali_uz


Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ташлаганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Батафсил 👉 Ўқиш

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


Репост из: Hazratali.uz
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Маҳкум 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши кутилмоқда.

@Hazratali_uz


#савол_жавоб

Савол: Ўғлимни мошинасидан наркотик топишди. Иш хужжатларида "Лассети" русумли автомобилдан 755 грамм "Гашиш" моддаси борлиги аниқлангани ва Ўғлимни Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғотилган. Шу масалага тушунтириш берсангиз. Қандай ёрдам берса бўлади?

Жавоб: Бу холатда шахсга Жиноят кодексининг 273-моддасининг 5-қисми, яъни "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш"га суйиқасд қилиш айби қўйилмоқда.

Бу нима дегани? Шахс кўп миқдорда "Гашиш" моддасини сотишга уринганликда айбланмоқда. Бу қилмиш "ўта оғир жиноят" хисобланиб ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу холатда Шахсга қандай ёрдам берса бўлади? Амалиётда бундай холатлар тергов ёки суд терговларида Жиноят кодексининг 276-моддасига (Гиёвандлик воситаларини сотиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) қайта малакаланиш холатларига гувох бўлганмиз. Шунинг учун бу холатда Шахс "Гашиш" моддасини сотишга эмас балким бошқа мақсадларда (дейлик шахсий истеъмол қилиш учун) сақлаганлигини исботлаб берса (истеъмол қилган бўлса суд-тиббий экспертизаси аниқлаб беради) бу ишни 276-моддага қайта малакалашга асос бўлади.

Жиноят кодексининг 276-моддасига қайта малакалаш Шахсга нима беради? Бу моддага қайта малакалаш Шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга асос бўлади, яъни шахсга қамалмасдан очиқда қолиш имкониятини яратади.

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


👉Мана бу холатда турмуш ўртоғини урганлик учун жавобгарликни амалиетдаги мисолини кўришингиз мумкин!

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#савол_жавоб

❓Савол: Турмуш ўртоғини урганлик учун қандай жавобгарлик бор
?

Жавоб: Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.


‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

🔰каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#янгилик_дайжест

❗️Ёввойи хайвонларни уй шароитида сақлаганлик учун жавобгарлик белгиланди.



📘Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс "92-1-модда. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш" номли модда билан тўлдирилди.

⚡️ Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 875 минг сўмдан 3 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.


каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол юбориш👇
@bobur_otaboev_bot


#савол_жавоб

“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев озодликка чиқди.


❗️Интернет оламида Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққан, деб хабар берилмоқда.

❓Ўз ўзидан табий савол туғилади! Саломатликдаги муаммолар туфайли озодликка чиқса бўладими?!

✅Жавоб: Ха, бўлади. Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан "Ҳукм чиқарилганидан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим"дир.

☝️Оғир касаллик дейилганда Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида бор кассаликлар назарда тутилади.
Масалан: Сил касаллиги, Хавфли ўсмалар, Жигар цирози ва бошқалар.


каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7Мб
🔰Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати тасдиқланди.

P.S. Жиноят кодексининг 241-1-моддасига асосан "Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш" учун жиноий жавобгарлик белгиланган

каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


Репост из: @salayevilmiymaktab
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#замонавий жиноят ҳуқуқи ва AI...

АҚШнинг Флорида штатида судя дастлабки суд мажлисида ҳимоячиларга тахмин қилинган жиноятнинг виртуал симуляциясидан далил сифатида фойдаланишга рухсат берди.

Судя ва суд процессинининг бошқа иштирокчилари ўзини ҳимоя қилиш ҳолатини (зарурий мудофаа) қайта тиклаш учун Oculus Quest 2 VR дубулғалари (шлем) билан таъминланган.

Адвокатнинг ғояси - суд залидаги барчага судланувчининг ўша пайтдаги ҳолатини кўрсатиб бериш эди.

Жумладан адвокат шундай дейди:
- “Биз судя, прокурор ва гувоҳга наушниклар бердик ва судя менинг мижозимнинг нигоҳи билан, маст зиёфатчилар қуршовида бўлганида нимага қарши турганини ўз нуқтаи назаридан кўра олди (ҳис қила олди).

Мижозим унга бўлган ҳужумдан ўз ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилиш учун тажовузчининг қуролини тортиб олиш кераклигини ҳис қилди”.

VR симуляциясига рухсат бериш судя томонидан ишнинг тугатилиши ёки ҳакамлар ҳайъати муҳокамасига юборилишини аниқлайдиган дастлабки суд мажлисида берилган.

Агар иш ҳакамлар ҳайъати муҳокамасига ўтса, суд февраль ойида давом этиши кутилмоқда.

P.S. Дунё давлатларида қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни аниқлашда сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш тобора фаоллашиб бормоқда. Ва нафақат...


#жиноят_ҳуқуқи

Жиноят ҳуқуқи принциплари

🎯 Жиноят ҳуқуқи принциплари нима?

✔️Жиноят ҳуқуқи принциплари – бу жиноят ва жазо масалаларида давлат қандай йўналишда иш олиб бораётганини белгилайдиган асосий қоидалардир. Улар жиноят учун жавобгарлик чегаралари, шакллари ва асосларини аниқлаб беради.

☝️Бу принциплар жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ҳуқуқий қарашларини ўзида акс эттиради ҳамда давлатнинг жиноятларга қарши курашдаги умумий йўналишини белгилайди.

☝️Жиноят ҳуқуқи қуйидаги принципларга асосланади:

✅қонунийлик;
✅ фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
✅демократизм;
✅инсонпарварлик;
✅одиллик;
✅ айб учун жавобгарлик;
✅ жавобгарликнинг муқаррарлиги.


P.S. Жиноят ҳуқуқининг энг муҳим принципларидан бири – "Қонунсиз жавобгарлик йўқ" (лат. nullum crimen sine lege). Бу принцип биринчи марта 1789 йилда Францияда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясида расман эълон қилинган.

каналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

📥Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


#таҳлил #янгилик_дайжест

❇️Жорий йилнинг 1 январидан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга расман рухсат берилди!

❗️Мазкур фаолият Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лекин,

☝️Жиноят кодексининг 278-моддасида "Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш"га жиноий жавобгарлик белгиланган.

❗️Бу дегани, хозирда мазкур фаолиятни лицензияга асосан амалга оширишни бошланган тақдирда ҳам жиноий жавобгарлик келиб чиқади.

✅Мазкур фаолиятни тўлақонли йўлга қўйиш ва тартибга солиш учун Жиноят кодексининг 278-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим бўлади.

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

❇️Савол йўлланг👇
@bobur_otaboev_bot


#янги_йил_2025

Ассалому алайкум, ҳурматли обуначилар!

Янги йил кириб келмоқда, ва бу кунлар ҳар биримиз учун янги имкониятлар, орзулар ва мақсадларга йўл очувчи муҳим бир даврдир. Ушбу байрамда сизнинг ҳуқуқий билимигиз ошиши, адолат ва қонунларга риоя қилишга бўлган интилишингиз янада мустаҳкам бўлишига ишонаман.

2024 йил барчамизга тинчлик, фаровонлик ва муваффақият олиб келсин. Қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида сиз билан бирга янги ютуқларга эришиш ниятимиз бор.

Шу йилда, "Жиноят ҳуқуқи" канали сизга янги ва қизиқарли маълумотлар, фойдали маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий янгиликларни етказиб беришда давом этади.

🌟 Янги йил ҳаётингизга адолат ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин! Барчангизга бахт ва омад тилайман!

✨ Янги йилингиз муборак бўлсин! ✨

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


#бу_қизиқ

❄️ "Тескари Қорбобо" ҳикояси

Болаликданоқ катталар Қорбобо ҳақида севимли бир образни шакллантиради: катта, меҳрибон сеҳргар, ҳар йили кутилган совғаларни олиб келувчи. Аммо, афсуски, Қорбобо либоси ортида айёр жиноятчилар ҳам яшириниши мумкин...

2006 йилда Новокуйбышевскда юз берган бир воқеа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг эсидан чиқмади. Икки нафари Қорбобо ва Қорқиз костюмларини кийиб, янги йил байрамида бойлик орттиришга қарор қилишди.

31 декабрь куни улар бир хонадон эшигини тақиллатишди ва ўзларини мутлақо текинга янги йил табригига келган меҳмонлар сифатида таништиришди. Ҳаммаси осон кечди: Қорқиз ошхонада оила аъзоларини чой ичиш билан овора қилиб турганда, Қорбобо эса хоналарни тезда кўздан кечириб, энг қимматли нарсаларни йиғиб чиқди.

Бироқ, жиноятчилар узоққа бора олмади. Уйдан чиқиш олдидан "Қорбобо" гардеробдан уй хўжайинининг қимматбаҳо шубасини олиб, кўчага ўзида кийиб чиқиб кетди. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органлари диққатини тортиб, улар тезда айбдорларни қўлга олишди.

P.S. Қорбобо афсонаси ҳамиша эзгулик рамзи бўлиб қолиши керак. Байрамда янада эҳтиёткор ва зийрак бўлинг! 🎄

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


#янгилик_дайжест

🆕"Озодликни чеклаш" жазосини ижро этишда электрон браслетлардан фойдаланилади.

✔️Жиноят кодексининг 48-1-моддасига кўра, "Озодликни чеклаш" маҳкумнинг уй-жойини белгиланган вақтларда тарк этишини тақиқлаш ёки чеклаш ва бошқа чекловларни ўрнатишдан иборат.

🔚Шу кунгача бу жазони жиро этиш туман пробация хизмати томонидан жазо ўтовчини тўғридан-тўғри назорат қилиш орқали амалга оширилар эди.

☝️Бундан буён бу жазони ижро этиш электрон браслетлар орқали амалга оширилади.

Президент томонидан “Пробация тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-938-сон, 07.08.2024 й.) имзоланди


Қонунга кўра, электрон браслет озодликни чеклаш талабларини бузгани ёки жамоат тартибини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга пробация бўлинмаси раҳбари қарори билан қўлланилади.

P.S. Биринчи марта электрон браслетлар 1979 йили АҚШнинг Нью-Мексико штатида қўлланилган. Дунё бўйлаб эса 1995 йилдан бошлаб дастлаб АҚШда кейин Европадан оммалаша бошлаган.

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


#жиноятҳуқуқи

Жиноят ҳуқуқи нима?

📘Жиноят ҳуқуқи — бу ҳуқуқ сохаси бўлиб жиноят содир этиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади ҳамда қайси ҳаракатлар жиноят деб ҳисобланишини ва улар учун қандай жазо белгиланишини аниқлайди.

❗️Жиноят ҳуқуқининг асосий вазифалари:

✅шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш;

✅Жиноятлрани олдини олиш;

✅фуқароларни республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш.

❗️Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилиги фақатгина Жиноят кодексидан иборат.

P.S. Ўзбекистондаги илк жиноят қонунчилиги 1926 йилда қабул қилинган. У "Ўзбекистон ССРнинг Жиноят кодекси" деб номланган ва совет давридаги умумий ҳуқуқий принципларга асосланган эди.

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev


Ассалому алайкум! Бу каналга хуш келибсиз! Бу ерда биз жиноят ҳуқуқи, жиноий одилсудлов, ҳуқуқшунослик илми, юридик таълим ва ҳуқуққа доир бошқа долзарб масалаларни муҳокама қиламиз. Биргаликда билим олиб, фикр алмашамиз. Бобур Отабоев билан ҳуқуқ оламига хуш келибсиз!

Қизиқ бўлади, ваъда берамиз!

——————————————————-

Здравствуйте! Добро пожаловать на мой канал! Здесь мы будем обсуждать уголовное право, вопросы уголовного правосудия, науку уголовного права, юридическое образование и другие актуальные темы, связанные с правом. Давайте вместе учиться, делиться знаниями и строить диалог. Добро пожаловать в мир права с Бобуром Отабоевым!

Будет интересно, обещаем!

https://t.me/jinoyathuquqi_b_otaboev

Показано 17 последних публикаций.