Иккинчи Жаҳон Урушида таслим бўлган Япония империяси делегацияси Toкио кўрфазида турган АҚШ нинг Миссури жанговар кемасига чиқмоқда . 2-Сентябр, 1945 йил, Тинч океани.
Маросим иттифоқчи кучларнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари, шу жумладан жараённи бошқарган генерал Дуглас Макартур иштирокида бўлиб ўтади. Япония ташқи ишлар вазири Мамору Шигемицу бошчилигидаги Япония делегацияси мамлакат мағлубиятини тан олиб, таслим бўлиш актини расман имзолайди. Ушбу тарихий лаҳза узоқ йиллик урушни тугатганди ва халқаро муносабатларнинг янги даври бошланишининг рамзи бўлади. Суратдаги қизиқарли хусусият-бу японларнинг кийимлари –уларда бирон бир миллий элемент акс этмаган -аксинча уларнинг барчаси ўзларига қарши курашган европалик аристократлар услубида кийинганлар .Бу билан японлар гарчан жисмонан таслим бўлсаларда, рухан таслим бўлмаганларини кўрсатмоқчидай.