Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизмат вазифаси пайтида олинган фото-видеоларини уларни «обрўсизлантирадиган» тарзда бузиб тарқатишга жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлади.
Шу билан бирга, фуқароларнинг «орган ходимлари»ни фото, видеога олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1033-сон
195 прим 2-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;