@ ОСМОННИНГ КЕНГЛИГИН ҲИС ЭТДИМ АНИҚ @
Қуёшни бағрига беркитди осмон,
Дардини ичига ютгандек она...!
Йўқса омон қолмоқ эди даргумон,
Оташдан бўларди олам кулхона...!
Офтобни елкалаб, суйди кундузи
Онамдек меҳрибон,бағри кенг фалак.
Тунда эркатойдир ойи, юлдузи
Набирадек ширин унга камалак.
Онамнинг кўнглидек, беғубор, тиниқ.
Бағримга босардим, қўлим етганда.
Самонинг кенглигин ҳис этдим аниқ,
Онамнинг руҳини олиб кетганда...
https://t.me/ijod_qalbi
Қуёшни бағрига беркитди осмон,
Дардини ичига ютгандек она...!
Йўқса омон қолмоқ эди даргумон,
Оташдан бўларди олам кулхона...!
Офтобни елкалаб, суйди кундузи
Онамдек меҳрибон,бағри кенг фалак.
Тунда эркатойдир ойи, юлдузи
Набирадек ширин унга камалак.
Онамнинг кўнглидек, беғубор, тиниқ.
Бағримга босардим, қўлим етганда.
Самонинг кенглигин ҳис этдим аниқ,
Онамнинг руҳини олиб кетганда...
https://t.me/ijod_qalbi