* Лаҳза сурати
Анна АХМАТОВА
МУҲАББАТИНГ ЭТМАСМАН ТАЛАБ...
Муҳаббатинг этмасман талаб,
Хотиржамман – қўймасман шартлар.
Ё қизғанчиқ қизларга ўхшаб,
Қайлиғингга ёзмасман хатлар.
Маслаҳатим қабул қил аммо:
Шеърларимни эт унга сийлов.
Суратларим асрасин ҳатто –
Сахий бўлар, ахир, ҳар куёв.
Аҳмоқ қизлар курашар тинмай,
Бўлмоқ учун буткул ғолиб, шоҳ.
Чин дўстликни назарга илмай,
Унутиб илк лаҳзаларни, оҳ...
Бўлмаса гар бахтнинг қизиғи,
Йўлдошинг-ла кечгайсан довон.
Ва тингайдир қалбинг қўшиғи,
Нафрат унда қургайдир макон –
Келма менинг базмимга бу дам,
Кутмам интиқ, нигоҳим тўқдир.
Сенга қандай беролгум ёрдам?
Менда бахтинг давоси йўқдир!
1914
Рус тилидан Суҳроб ҲАМРОЕВ таржимаси
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Анна АХМАТОВА
МУҲАББАТИНГ ЭТМАСМАН ТАЛАБ...
Муҳаббатинг этмасман талаб,
Хотиржамман – қўймасман шартлар.
Ё қизғанчиқ қизларга ўхшаб,
Қайлиғингга ёзмасман хатлар.
Маслаҳатим қабул қил аммо:
Шеърларимни эт унга сийлов.
Суратларим асрасин ҳатто –
Сахий бўлар, ахир, ҳар куёв.
Аҳмоқ қизлар курашар тинмай,
Бўлмоқ учун буткул ғолиб, шоҳ.
Чин дўстликни назарга илмай,
Унутиб илк лаҳзаларни, оҳ...
Бўлмаса гар бахтнинг қизиғи,
Йўлдошинг-ла кечгайсан довон.
Ва тингайдир қалбинг қўшиғи,
Нафрат унда қургайдир макон –
Келма менинг базмимга бу дам,
Кутмам интиқ, нигоҳим тўқдир.
Сенга қандай беролгум ёрдам?
Менда бахтинг давоси йўқдир!
1914
Рус тилидан Суҳроб ҲАМРОЕВ таржимаси
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni