***
Япроқ бўлмоқликдан ўзини тийиб,
Пинҳон қолмоқликни билганча афзал.
Тупроқнинг рангидан либослар кийиб,
Илдизлар тилидан янграган ғазал –
Миллион йил илгари қулаган юлдуз,
Фақат юксакликни кўзлаган мутлоқ.
Ул қудрат сирини билмоққа ожиз,
Замонлар зайлидан музлаган идрок.
Оёғим куйдирар ям-яшил жаранг,
Ернинг дардларидан кўкка бўзладим.
Зулмат пардасини бунча севмасанг,
Қачон очиласан, сўқир кўзларим?!
1985 й.
Одил ҲОТАМ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Япроқ бўлмоқликдан ўзини тийиб,
Пинҳон қолмоқликни билганча афзал.
Тупроқнинг рангидан либослар кийиб,
Илдизлар тилидан янграган ғазал –
Миллион йил илгари қулаган юлдуз,
Фақат юксакликни кўзлаган мутлоқ.
Ул қудрат сирини билмоққа ожиз,
Замонлар зайлидан музлаган идрок.
Оёғим куйдирар ям-яшил жаранг,
Ернинг дардларидан кўкка бўзладим.
Зулмат пардасини бунча севмасанг,
Қачон очиласан, сўқир кўзларим?!
1985 й.
Одил ҲОТАМ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni