Учқўрғон туманидаги 45-сонли мактаб замонавий қиёфа касб этмоқда
Учқўрғон туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш ва қулай шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 340 ўринга мўлжалланган мактабда 701 нафар ўқувчи таълим олар эди.
Инвестиция дастури доирасида 8 миллиард сўм маблағ эвазига мактабнинг эски биноси тўлиқ қайта таъмирланмоқда. Шунингдек, 320 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилмоқда.
Лойиҳа тугалланганидан сўнг, мактаб барча замонавий шароитларга эга бўлади. Янги синф хоналари, лабораториялар, спорт заллари ва ахборот технологиялари билан жиҳозланган иншоотлар ўқувчилар учун хизмат қилади.
Мазкур ислоҳотлар болаларнинг билим олиши учун янада қулай муҳит яратиб, уларнинг келажакдаги муваффақиятларига пойдевор бўлиб хизмат қилади.
✅ Таълим – келажакнинг калити!