Учқўрғон туманида ҳашар йўли билан ариқлар тозаланди ва бетонлаш ишлари бошланди
Учқўрғон туманида жамоатчилик ташаббуси билан ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Хусусан, “Боғ-Куча” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли хонадонларидан оқиб ўтувчи ариқлар ҳашар йўли билан тозаланди.
Маҳаллий аҳоли ва фаоллар биргаликда ушбу ишга ўз ҳиссасини қўшиб, сув оқимини яхшилаш ва экологик ҳолатни соғломлаштиришга хизмат қилмоқда. Тозалаш ишлари тугаллангандан сўнг, ариқларни бетонлаш ишлари ҳам амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса сув оқимини барқарорлаштириш, зарарли чўкиндилар тўпланишининг олдини олиш ва сувдан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Маҳаллий ҳокимият ва масъул идоралар мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, тозалаш ва бетонлаш ишларини сифатли ва самарали тарзда амалга оширишга кўмаклашмоқда.
#Учқўрғон #Ободонлаштириш #Ҳашар #АриқТозалаш #МаҳаллаТашаббуси