стини йўқотиш пайига тушганини кўрсатмоқда. Бундан
чиқди четдан - Россия ёки Қозоғистондан одам ёллаш-
га улгурмаслиги кундай равшан. Демак, қотил шу атроф-
нинг одами. Йигитлар шу пайтга қадар унинг яқинлари
орасидан бунақа ишни қилишга қодир шахсни аниқлай
олганларича йўқ. Шарифхўжа ҳам анойи эмас, бунақа
шахс билан телефонда бемалол гаплашмаган, одамлар-
нинг кўз олдига учрашмаган бўлиши керак. Сўзлашув-
лар, учрашувлар ўта махфий кечгани аниқ. Шу сабабли
Шарифхўжанинг алоқаларига чуқурроқ кириб бормасак
ижрочини топиб олишимиз қийин бўлади. Балки тўғри
сўзлаб тургандир, унинг қотилликка алоқаси йўқдир!
Уф-ф-ф! Унда нима бўлади? Қотилни қаердан излаймиз?
Тағин ҳаммасини бошқатдан бошлаймизми? Бизда тек-
ширилмаган қайси йўналиш қолди? Дорифурушнинг
мижозларими? Ҳа, устоз айтганидан бошқа жўялироқ
тахминнинг ўзи қолмади, шекилли.
Мириқиб ухлолмаганиданми Санжарбекнинг боши
хумдай бўлиб уйғонди. Эрталабки бадантарбия машқла-
рини бажариб, чўмилиб чиққач, сал ўзига келгандай бўлди.
Аёли тайёрлаган ширчойдан симириб, тамадди қилди.
- Адаси, кечаси билан тўлғаниб, ухлолмай чиқдингиз,
тинчликми? - деди Мафтуна меҳрибонлик билан. - Қо-
тил қўлга тушдими?
- Қўлга олиш ёқда турсин, кимлигини ҳам аниқлол-
май турибмиз-да, хоним! Тажрибасизлигимиз панд бера-
япти.
- Кеча қамаган одамларингиз қотил эмасмикан?
- Билмай қолдим, бир қарашда ҳаммаси тушунарлидай, аммо кундан кунга калаванинг учи чуваланиб кетяпти. Устоз Фахриддин Каримовичнинг қадри билип
яптида, аяси!
- Айтгандай, Назира опа яхшимилар? - деди Мафту||||
кўзларини пирпиратиб. - Бормаганимизга ҳам анча бўп
кетди, якшанба куни вақтингиз бўлса, уйларига ўтиО,
ҳолидан хабар олиб келсак, савоб бўларди. Бечора сиқи
либ-нетиб ўтиргандир.
- Тўғри, хоним, ҳақ гапни сўзладингиз, якшанба куни
ишдан сал барвақтроқ қайтишга ҳаракат қиламан.
- Якшанба бўлса... намунча иш-иш дейсиз..., - хотин
лигига борди Мафтуна. - Бир кун дам олсангиз осмон
узилиб ерга тушмас, ўзингизни хдм ўйланг-да, адаси...
Ҳеч ким сизга ҳайкал қўймайди.
- Осмон узилиб тушиши мумкин-да, аяси, - кулди Сан-
жарбек. - Аммо айтганингиз тўғри, ҳеч ким ҳайкал қўй-
майди, қўйса устозга қўйган бўлишарди.
- Шуни айтаман-да, - дадилланди аёл, - эрталаб бо-
лаларни бозорга олиб тушайлик. Кузги уст-бош олмасак,
ҳамма кийимлари кичик келиб қопти.
- Албатта, аяжониси, албатта! Фақат шу қуриб кетгур
жиноятни очиб олайлик, жиноятчи қочиб қолади. Бо-
зор қочмас! - Санжарбек юзига фотиҳа тортиб, ўрнидан
қўзғалди...
* * *
Кейинги иккц кун ҳам бесамар кетди. Шарифхўжа-
нинг уйида ўтказилган тинтув ҳам тергов учун наф бер-
мади. Полковникнинг телефонлари пленгацияси, ки-
риш-чиқиш қўнғироқлари муфассал таҳлил қилинди.
билан сўнгги пайтларда алоқага киришган барча шахс-
лар бирма-бир чиғириқдан ўтказилди. Улар орасидан ёл-
ланма қотилликка яраши мумкин бўлган барча шахслар
ажратиб олиниб, сўроқ қилинди, уларнинг воқеа содир
бўлган пайтда қаерда бўлганликларига аниқлик киритилди, «алибиллари текшириб чиқилди. Иш юзасидан бир қанча экспертизалар ўтказилди. Аммо уларнинг ҳеч бири Шарифхўжанинг қотилликка алоқаси борлигини
кўрсатмади. Тергов яна боши берк кўчага кириб қолди...
- Шарифхўжа терговчи эмасми, хдмма эҳтиёт чорала-
рини кўрган, из қолдирмасликка ҳдракат қилган, - хуло-
( ясади Умид. - У киллер билан телефонда ёки одамлар-
га кўз-кўз қилиб, гаплашадиган аҳмоқ эмас. Ёки ўртада
кимдир бўлган. Ўша воситачини топишимиз лозим.
- Сизларни билмади-улекин негадир менга Шарифхў-
жанинг қотилликка алоқаси йўқдай кўриняпти, - Мух-
тор қимтинибгина дилини ёрди. - У қилган жиноятини
бўйнига олди, зарарни ҳам тўла қоплади. Аҳмед ҳам даъ-
носидан воз кечишга тайёр.
- Мухтор ака, қарға қарғанинг кўзини чўқимайди,
дейишади, рост экан-да! - ҳазиломуш гап қилди Жўра-
бой. - Ҳамкасбингизни ёнини олмоқчи бўляпсиз-а!