🌙💔 РАМАЗОНДАГИ СЎНГГИ СУҲБАТ 💔🌙
Рамазоннинг файзи ҳар бир хонадонга шодлик ва барака олиб кирарди. Аммо менинг уйимда бу гал бошқача сукунат ҳукмрон эди…
Онам оғир касал эди. Унга қараб, юрагим парчаланарди. Ҳар кеча ёнига ўтириб, унинг қўлларини сиқардим.
— Она, бир нарса ейсизми? Сув олиб келайми? — дедим, кўзларим ёш билан тўлиб.
Онам жилмайди. “Йўқ, болам, менга фақат сенинг олдимда ўтиришинг керак. Ҳеч қаерга кетма.”
Мен унинг олдида туриб, кўзларимга тийғон ёшларимни ютишга ҳаракат қилдим.
— Она, тузаласиз, тўғрими? Аллоҳ сизга шифо беради, тўғрими?
У жилмайиб, бошини силкитди.
— Ҳамма нарса Аллоҳнинг ихтиёрида, болам… Аммо бир нарсани унутма: менинг умрим сенинг дуоларингда давом этади. Ҳеч қачон намозингни, дуоингни ташлама…
Бу сўзлар онамнинг охирги сўзлари бўлди…
Саҳарда унинг қўллари совуқ эди. Унинг юзи эса ҳали ҳам нурли эди…
Ҳайит куни, кўчаларда болалар қувонч билан югурар, одамлар байрамлашарди. Мен эса онамнинг қабри бошида эдим…
“Онажон, мен сизнинг сўнгги васиятингизга вафо қиламан. Ҳар куни намоз ўқийман, ҳар куни сиз учун дуо қиламан… Ва сиз менинг қалбимда ҳамиша тириксиз…” 😭
@ibratli_sozlar