жам қилишнинг битта-ю битта йўли унга ўзим уйланишим керакдай туюлди. Ўзимга, феъл атворимга жавоб бера оламан, ризқ-тақдир Аллоҳдан, бу қиз бу таҳлика, ҳавотирда вазиятдан чиқаман деб яна кимга рўпара бўлади, униси ҳам бандасига эмас ёлғиз-Аллоҳга аён! Ҳуллас аввало тақдир, мен ўша қизга- яъни сенинг онангга уйландим! Бирон марта ўтмишини эслатмадим, ўзимни савоб қилган кишидек ҳам тутмадим, қўлимдан келган-ча кўзидан беҳуда ёш оқизмасликка харакат қилдим...
Аллоҳ ризқни ҳам, неъматларини ҳам аямади! Тўйим куни бир маҳалланинг катталаридан бири- тўра дадамиз бор эдилар, Ҳизрдай қўлларимни сиқиб туриб шундай дедилар:
-"Ўғлим сиз чиройли суннатни бажо келтирдингиз, илоҳо умрингиз баракали бўлсин, шу аёлингиз билан қўша қариб, саксон-тўқсонларни уриб юринг!"...
Ўша дуони ҳам "ижобатини кўрдим" деб ўйлайман...
Мана ўғлим, дин ўзи қандай?!
Дин бировга зулм қилиш эмас, зулмдагини қутқариш- аслида...
Аёлинг жаннатий аёл иншааллоҳ, онангни остига туваклар тутиб оҳирги пайтгача қаради, бурнини жийирмади...
Ё сенинг юзингдан, ё Аллоҳ боғлаган ришталарнинг юзидан, ё қалби салималигидан бизга қиздай бўлиб ҳизмат қилди!
Икки қўлим шу аёлнинг ҳаққига дуога кўтарилмаса, камина ҳаққида қарздор бўламан...
Энди сен ўзингнинг ҳаққиларинг ҳақида ўйла... Ўлгач аҳли аёлингнинг ҳаққида сўраласан, бу аёлинг қора тупроқ чангаллаб ўшандан даромад ундирса-ю, сен ола хаккадай бошқа "ўроқда йўқ, машшоқда йўқ" бўлганга қараб ташийсан а?
Ушр берадиган ён атрофимизда қанчадан-қанча ҳақиқий бева-бечора одамлар бор. Шариат ахкомлари заввоқинларга, масхара қилувчиларга ўйинчоқ эмас...
Унутма, бугун айтадиган гапимни Аллоҳ умр берса кейинги йил ҳам айтаман, яхшилаб эслаб қол: "Яхши аёл- энг ноёб неъмат, хатто ўз умрингнинг ҳам эгаси бўлолмайсан вақти келса-ёмон аёл билан!" Унутма, Аллоҳ ҳар кимга ҳам бу неъматни беравермайди, зое қилма!...
... Ҳошимжон ҳозир эшитганларини таҳлил қилолмай узоқ ўтириб қолди. Абдуҳолиқ ота яна олдингидек сокинлашиб оёғини тафти мўътадиллашган қумга кўмиш билан оввора эди.
Мавлуда ичкари уйда жлйнамоз устида ўйланиб ўтирарди, шаштига чидамадими, тасбеҳ ҳам шиқ этиб узилиб, тирқиради.
Бошқа қайерга бош урсин, шу жойнамоздан бошқа?
Мана ўтирибди, "зуҳо" деб ўқиди, ичидагиларни баралла айтолмайди. Айтиши шартми??? Барибир лаби қимирламаса ҳам ҳоли аҳволи Ўзига аёнку!
Саждага ботди, бурнидан дувиллаб оқаётган ёш жойнамозни ҳўл қилди.
"Нима дей Аллоҳ? Шунчалик суйган экансан, алҳамдулиллаҳ дейман-да, шукр дейман-да, бошқа нима ҳам дейман"...
***
Ҳошимжон бугун сменга борса главврачнинг авзойи бузуқ!
-Кеча Илҳом Сатторович келсалар, эшикни имиллаб очибсиз? "Бу итинг семириб қолибди, алмаштир!" деб кеттилар. Нима қилай, сизни Ҳошимака? Юз-хотирни ҳам тушунмас экансиз, айтган-ча, ман ўристабиат инсонман юзингизга айтаман, анави шилпилдоқ Саломат билан донингизни бошқа жойда чўқишинг, иш жойида ишда, ўрнингизда бўлинг, ошхонани дарчасига суқилавермасдан...
Бу оҳиргиси, бира тўла тупугимга қўшилиб учасиз кейинги сафар.
Ҳошимжоннинг тиззалари қалтиради. Тунов куни келган амалдорнинг шопири сигнални босиб чалиб, хушини учирганда сезганди, ичкарида ўтирганни таъбини бузганини, мана дарров бошлиғи пўстагини қоқиб турибди.
Ёнидан зипиллаб Саломатхон ўтиб кетди, салом-аликсиз!
-Иҳм... Иҳм...
Нима жин урдийкин, энди бунисини?
-Ҳов нимага қаққайиб турибсиз яна Ҳошимака? Бошлиғининг овози яна кутилмаганда орқадан эшитилди. Ўгирилиши билан ҳозиргина роса танбеҳга кўмган главврачнинг совуқ нигоҳларига кўзи тушди.
Бу сафар бошлиғи бурун қаншарига тушиб қолган кўзойнагини жаҳл билан тепага суриб, Ҳошимжонни ёнигача келди:
-Манга қаранг, уятмасми Ҳошимака?
Ҳозир нима дедим?
Ҳеч нарсани реагировать қилолмаяпсизку, ман нима учун ёнингизда турибман Ҳошимака тушуняпсизми?
Неччи йил бўлди ишлаётганингизга, кечаги ҳодим или ўн етти ёш қизларга эргашадиган йигитча эмассиз-ку, тўғрими, нима қилишингиз керак ҳозир биласизми??? -деди жиғибийрон бўлиб.
Ҳошимжон шундагина тушунди-ки: темир панжарани ёпмабди, ту