#Ибрат бекати
МУКОФОТ
Бир кишининг кекса отаси бўлиб, у йигит умрини фақат отасининг хизматида ўтказар эди. Аллоҳ таоло унинг отасига қилаётгани хизмати сабаб ризқига барака берар эди. Аёлининг: “Бирор бир касб-ҳунар ўрганинг, отангиздан сўнг нима қиласиз?” деган саволларига доим: “Мен касб билан машғул бўлиб қолсам, отам қаровсиз қолади”, дея жавоб қайтарар эди.
Йигит узоқ йиллар отасининг хизматини қилиб, дуосини олди. Отаси қазо қилди. Тирикчилиги учун келаётган ризқи ҳам тўхтади.
Йигит мардикорчилик қилиш ниятида шаҳарга тушди. Аксига олиб уни ҳеч ким юмушга олиб кетмади. Киши уйига егулик топа олмаганидан афсусланиб, ғамгин ҳолда бир дарахт соясида уйқуга кетди. Тушига отаси кирди.
– Ўғлим, нега ғамгинсан? – деди. Ўғил аҳволини айтди.
– Ўғлим, хафа бўлма, ётадиган жойимнинг бош тарафига юз дирҳам тилло танга кўмиб қўйганман, уни олиб тирикчилигингга ишлат. Лекин бу пулларнинг баракаси йўқ… – деди.
Ўғил уйига борди. Аёлининг: “Егулигимиз учун бирор нима топдингизми?” деган саволига: “Йўқ, бугун топа олмадим, худо хоҳласа, эртага топиб келаман”, деб жавоб берди. Эртаси куни у яна шаҳарга йўл олди. Бироқ яна юмуш топа олмади. Ғамга ботганча дарахт соясида ухлаб қолди. Отаси тушига кирди.
– Ўғлим, нега юз дирҳамни олмадинг? – деди. Ўғил:
– Отажон, ўзингиз у пулларнинг баракаси йўқ, дедингиз. Баракаси бўлмаса, олиб нима қиламан? – деди.
Ота:
– Ётган жойимнинг паст тарафини қара, ўша ерда ўн дирҳам бор, шуни ишлат. Лекин бу ақчанинг ҳам баракаси йўқ, –деди.
Ўғил: “Отам баракаси йўқ, деган дирҳамларни олмайман”, деб пулга қўл текизмади. Учинчи кун яна шу ҳол такрорланди. Ота ўғлидан сабабини сўради. Ўғли баракаси бўлмагани учун олмаганини айтди. Шунда отаси ҳовлидаги мевали дарахт тагига бир дирҳам кўмганини ва бу пулнинг баракаси борлигини айтди.
Ўғил дарахт тагини кавлаб, бир дирҳамни олди. Бозорга борди. Бозорни роса айланди. Бир дона балиқдан бошқа ҳеч нарса сотиб ололмади. Уйига келиб балиқни тозалаб, қорнини ёрса, ичидан икки дона қимматбаҳо дур чиқди. У дурни бир донасини сотиш учун бозорга чиқди.
Иттифоқо, бозорда вазир айланиб юрган экан. У дурни тўрт хум тиллога сотиб олди. Вазир шоҳга қимматбаҳо дурни кўрсатди. Шоҳ уни сотган кишини топиб, ҳузурига олиб келишини айтди. У келгач, бошидан ўтган воқеаларни шоҳга ҳикоя қилиб берди. Шунда доно шоҳ:
– Сен отангни хизматини қилиб, дуосини олган одам экансан. Бугундан эътиборан, менинг вазирим бўласан, –деди.
Қиссадан ҳисса шуки, ота-онанинг хизматини қилиб дуосини олган фарзанд ҳеч қачон кам бўлмайди. Аллоҳ таоло барчаларимизга ота- оналаримизнинг хизматларини қилиб дуоларига мушарраф бўлишимизни насиб қилсин.
Амийн 🤲
© Мақсуд ҚОСИМОВ.