РАМАЗОН ТАВСИЯЛАРИМ
1. Дастурхонни расмга олиб, ижтимоий тармоқларда "Ифторга келинглар" деб, расмларни жойламанг.
Сизнинг нима кавшаниб, нима чайнашингизнинг бошқаларга сариқ чақалик ҳам аҳамияти йўқ! Рўза деганда ифторда бўкишни тушунсангиз — Рамазондан топганингиз фақат очлик бўлади.
2. Таровеҳ намозидаги турли видео ва расмларни ижтимоий тармоқларга жойламанг.
Сиз келмасангиз ҳам масжид аҳли намозини ўқийди. Сизнинг бор ёки йўқлигингиз ҳеч кимга сезилмайди ҳам. Бошқа вақт беш дақиқалик фарзни ўқишга эриниб, Рамазонда эса икки соатлик нафлда индамай тик туришингиз сизни тақволи қилиб кўрсатмайди.
3. Намоз, саҳарлик ва ифтор вақтини ижтимоий тармоқларда ҳаммага эслатишингиз шарт эмас.
Мўминлар буни сиздан ҳам яхши биладилар. Сиз ғафлат босиб ухлаб ётган вақтларингизда ҳам мўминлар амалларида бардавом эдилар.
4. Бировга қилаётган эҳсонингизни ҳаммага ошкор қилишингиз шарт эмас.
Одамлар сизни қачон эҳсон қилишингизни кўришга муштоқ юрмагандилар. Уларнинг меҳри ва эътибори учун ўзингизни бу қадар куйинтиришингизга хожат йўқ. Рамазондан сўнг яна аввалги ҳаётингизга қайтишингизни ҳамма яхши биладилар.
🌗🌘🌑🌒🌓
Ибрат излаганга — ибратдир дунё