🧩 Бизда Менделеев жадвалидаги қарийб барча ресурслар бор, деб бонг урамиз ... Нега ривожланиб кетмаяпмиз деб ҳайрон қоламиз.
☝️ Гап шундаки, табиий ресурслар иқтисодий равнақ учун зарур омилларнинг 20 фоизини ташкил қилади, холос.
Агар табиий ресурслар ҳамма нарсани ҳал қилганида эди, бугун РФ, Лотин Америкаси ва Тропик Африканинг аксар мамлакатлари дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторидан жой олган бўларди.
🧠 Юксак интеллект, ўткир зеҳн ва интизом ҳар қандай табиий ресурсдан қиммат туради. Бунинг исботи Япония, Жанубий Корея, Сингапур каби мамлакатлардир. Тилга олинган ушбу мамлакатларда Менделеев жадвалидаги ресурслардан қарийб ҳеч нарса йўқ, лекин улар биринчи 20 ликка киради.
❓Жамиятни юксак интеллектли ва интизомли қилиш учун нима қилиш керак?
✅Бунинг қатор бевосита ва билвосита чоралари мавжуд:
1️⃣ Сифатли таълим инфраструктурасини шакллантириш, бунинг учун:
- аҳоли зичлигидан келиб чиқиб, давлат мактабларини етарлича қуриш
- барча мактаблар яхши таъмирланган бўлишини таъминлаш
- мактабларни замонавий қуроллантириб бориш (мунтазам)
- ҳар бир синфда ўқувчилар сонини 20 нафардан оширмаслик
- ҳар бир мактабга ўқувчиларни қатнайдиган махсус автобусларни йўлга қўйиш
2️⃣ Таълим сифатини том маънода кўтариш, бунинг учун:
- ўқитувчининг энг кам ойлик маошини 10 минимал иш ҳақи миқдорида белгилаш (ҳозирда 2.9 баравар) ва унга ошиб борувчи коэффициентлар тизимини жорий қилиш орқали ўртача 20 минимал иш ҳақига (амалдаги меъёрга кўра 23 млн сўм) етказиш
- ўқитувчиларни (аҳмоқона!) маъмурий ишлардан тўлиқ озод қилиш
- дарсликларни тайёрлаш ва жорий этишдаги тутруқсизликни тугатиш
⁉️Ҳар иккала йўналишдаги чоралар албатта маблағга бориб тақалади, бюджетда эса муаммо дейсизми?!
🚫Давлат бюджетида ҳеч қандай муаммо йўқ!
🔱Муаммо – энг аввало, бюджетни илма-тешик қилиб ётган коррупцион тизимда, қолаверса фискал сиёсатда, шу жумладан бюджет тизимида! Буларни бартараф этса бўлади, бунинг учун сиёсий ирода ва хоҳиш бўлса бас.
❗️Эътибор беринг, юқорида ман фақат ўрта мактаб таълим ҳақида ёздим, профессионал ва олий таълим ҳамда илм-фан борасидаги фикрларимни ҳам бериб бораман. Бундан ташқари, ман мактаб фаолиятига чуқур кирмаганман, шунинг учун бу соҳани яхши тушунадиганлар мани фикрларимни давом эттириб, ўз таклифларини изоҳларда қолдириши тавсия этилади.
Telegram ||
Instagram ||
Facebook