#маълумот
Камбағал оилаларга газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация берилади
Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик автоматик компенсация олади. Бу ҳақида ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. Айтилишича, шу йилда 1,4 миллион оилага ёрдам бериш учун 370 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Компенсациялар 2 та асосий рўйхатга мувофиқ амалга оширилади:
1) “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар (1,2 млн);
2) бошқа эҳтиёжманд оилалар (180 минг).
Тўлов 270 минг сўм қилиб белгиланган. Агар оила “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчи бўлса, компенсация автоматик равишда уларнинг картасига тушади.
Эҳтиёжманд оилалар компенсацияни 2024 йил 27 ноябрдан бошлаб олса бўлади. Шу билан бирга, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тезкор консультация ва ёрдам учун 1140 рақамига мурожаат қилиш мумкин.
Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz